loader
Foto

Британия парламенти аъзолари бўлган мусулмонлар 2,5 млн зиёратчи қаторида ҳаж сафарини амалга оширмоқда

Қурайший маълумотига кўра, бундан 2 ҳафта олдин унинг Саудия Арабистонига учиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ эди, аммо кутилмаган телефон қўнғироқлари парламент аъзосининг режаларини ўзгартирди.

"Мен учун амалга ошган орзудир. Ҳажга таклиф билдирилган қўнғироқ бутунлай кутилмаган эди. Мен, аслида, бутунлай бошқа жойга учиб кетишим керак эди, лекин охирги пайтда режалар ўзгарди".

Қурайшийнинг тан олишича, у кутилмаганда пайдо бўлган ҳажга бориш имкониятини Аллоҳ Таолонинг чақируви ва ажойиб бир имтиёз сифатида кабул қилди, деб хабар қилди ArabNews сайти.

Наз Шох ҳам бутун умри давомида муқаддас жойларга боришни орзу қилган, унинг биринчи қлиган иши Мадинадаги Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидига ташриф буюриш бўлди, шундан кейин у поездда Маккага йўл олди.

«Каъбага илк бора нигоҳ ташлаш – ажойиб ҳолатки, инсон бундай фурсатларни бутун умри давомида эслаб юради», – деди Шох.