Жума куни ХХР ТИВ раҳбари Ван И Ҳиндистон ҳукумати ташаббусларидан жиддий хавотир билдирди ва бу минтақада барқарорликни йўқ қилувчи омил деб атади.
"Хитой Кашмирдаги низолар кучайишидан жиддий завотирда", – деди Ван И Покистон ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Куреши билан учрашувда. Хитой сиёсатчисининг сўзлари ХХР ТИВ баёнотида келтирилди.
Унинг таъкидлашича, Кашмир масаласи мустамлакачилик ўтмишидан воз кечган ва БМТ хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида тинчлик йўли билан ҳал қилиниши керак бўлган низодир.
"Хитой бир томонлама ҳаракатлар вазиятни мураккаблаштириши ва амалга оширилмаслиги кераклигидан келиб чиқади", - деди Хитой вазири.
"Хитой Покистонга қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашни, шунингдек, Покистон учун халқаро майдонда адолатли муносабатда бўлишни давом эттиради", дея қўшимча қилди у.
Анъанавий равишда Ҳиндистоннинг мусулмон аҳолисини қўллаб-қувватлайдиган Покистон Деҳлининг Кашмир бўйича келишувларини бузишига кескин жавоб берди. Мамлакат Бош вазири Имрон Хон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир бўйича қарорига ҳуқуқий, сиёсий ва дипломатик жавоб бериш учун махсус қўмитани ташкил этишни буюрди. Чоршанба куни Исломобод Ҳиндистон билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтириш, икки томонлама савдони тўхтатиб туриш ва ушбу мамлакат билан бир қатор келишувларни қайта кўриб чиқишни эълон қилди.