Энди эса Ҳасан, Янги Зеландия полициясидаги энг юқори мансабли мусулмон аёл Ҳаж сафарига таклиф қилинди – унинг бир умрлик орзуси амалга ошди, хабар қилади Arab News.
«Мусулмон аёл бўлган ҳолда Макка ва Мадинада бўлиш, Каъбани ўз кўзларинг билан кўришни орзу қилишинг табиий, албатта, - ҳикоя қилади Наиля. – Мен шу тонг Каъбани кўрганимда энтикиб, нафасим гирибонимга келди. Мен учун бу муҳим ибодат, лекин мен бу ерда қурбонлар учун ҳам, аёллар ва беваларни қўллаб-қувватлаш учун ҳам ҳозирман.
Полиция офицери Ҳасан қирол Салмоннинг таклифи билан Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Крайстчерч терактлари қурбонларининг оила аъзолари ва оналаридан иборат гуруҳга ҳаж сафарида ҳамроҳлик қилмоқда.
«Мен қирол Салмонга унинг саҳовати учун миннатдорчилик билдираман», - қўшимча қилди Наиля Ҳасан.