loader
Foto

Ҳужурот сурасидан 10 та олтин қоида

1. Фа Табаййану

«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» [6 оят].

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларга биз оладиган янгиликлар ва ахборотларни диққат билан текширишни, бошқаларга хабар қилишдан олдин тўғрини нотўғридан ажрата олишни кўрсатади. Аллоҳ шу тариқа одамларни ёлғон маълумотлар тарқатишдан ва у орқали бошқаларга зиён етказишдан қайтаради.



2. Фа Аслиху

«Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг» [9-оят].

Иймонли киши тинчлик ва хотиржамликка интилиши, баҳслашиб қолганларни кўрса, уларнинг муаммоларини ҳал қилувчи ва уларни яраштирувчи бўлишга интилиши лозим, бу шубҳасизки, бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам Аллоҳнинг розилигига олиб келади.



3. Ва Ақситу

«Агар улардан бири иккинчисига тажовуз қилса, сиз тажовуз қилганига қарши, то у Аллоҳнинг амрига қайтгунича урушинг, агар қайтса, бас, ўрталарини адолат билан ислоҳ қилинг. Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни суядир» [9-оят].

Ушбу оят мусулмонларга Аллоҳнинг севимлиси бўлиш учун одамлар қандай хислатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади. Адолатлилик бу – Аллоҳ учун энг севимли хислатдир.



4. Ла Йасхар

«Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир» [11-оят].

Одамлар ўзларини бошқалар билан таққослашга ва улар ўзларидан ёмон деб ўйлаб, юқоридан қарашга кўникиб қолган. Ушбу оятда Аллоҳ одамларга бошқаларни масхара қилишни, такаббурликни тақиқлаган.



5/6. Ва Ла Талмиззу, Ва Ла Танабазу

«Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг» [11-оят].



7. Ижтанибу касирам миназ занн

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» [12].

Кўпинча биз одамлар ҳақида гумонларга асосланган ҳолда хулоса чиқарамиз, лекин бу нотўғридир, биз одамларга нисбатан фақат тахмин қилинган далиллардан келиб чиққан ҳолдагина у ёки бу тарзда муносабатда бўлишимиз мумкин эмас.



8. Ва ла тажассасу

«Жосуслик қилманглар»  [12-оят].

Мўминлар бир-бирларига ишонишлари, бир-бирларидан гумон қилмасликлари ва бир-бирларини кузатмасликлари лозим.



9. Ва ла йағтаб баъзукум баъзан

«Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?» [12-оят].

Қуръон ўз биродарининг гўштини ейиш билан тенглаштириладиган ғийбат гуноҳининг оғирлигини кўрсатади.



10. Инна акрамакум ъиндаллоҳи атқокум

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир» [13-оят].

Ушбу оятнинг бошланиши («Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик») кўпинча никоҳ ва тенглик нуқтаи назаридан келтирилади, шундан кейин одамни Аллоҳнинг нигоҳида тақводорликдан бошқа ҳеч нарса шу қадар юқори қўймаслиги эслатиб ўтилади.

Абу М услим таржимаси