loader
Foto

Даромад (фойда) масаласида умумий бир қоида

"Бир шахснинг фойдаси бошқа бир шахснинг мутлақ зарари хисобига асосланган даромад йўли ғайри машруъ ва харомдир. Адолат ва ризо асосида шахсларнинг ўзаро фойдаларини таъминлаган даромад тоииш йўли эса машруъ-халолдир". Буни қуйидаги илоҳий ифода қандай хам гўзал тарзда баён қилмокда:

"Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда нохақ (яъни, ўғрилик, кароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, шантаж, қимор каби) йўллар билан емангиз! Валки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилингиз. Ҳамда ўз нафсингизни ўзингиз ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон булган зотдир. Ким хаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, биз уни дўзахга киритажакмиз". (Нисо сураси -29-30).

Мазкур ояти каримада тижоратнинг машруъ бўлишлиги икки шартга боғлиқ ўлароқ кўрсатилган:

Биринчи шарт: Тижоратнинг икки томон ўртасидаги ўзаро розилик билан бўлиши;

Иккинчи шарт: Бир томоннинг фойдаси иккинчи томоннинг зарарига асосланмаган бўлиши...

Ояти кармадаги "ўз нафсингизни ўзингиз ўлдирмангиз!" жумласи буни билдирмокда. Муфассирлар буни бир маънони ифода этган икки тарзда тафсир қилганлар:

Биринчи маъно: Бир-бирингизни ўлдирмангиз...

Иккинчи маъно эса: Ўзингизни ўз қўлингиз билан ўлдирмангиз.

Бас, шундай экан, ўз манфаати учун бошқаларга зарар келтирган хар бир инсон, бу иш билан фақат ўз хаққини хадаф қилган ва оқибатда фақат ўзини халокатга олиб борган хисобланади. Масалан: ўғрилик, порахўрлик, қимор, қора бозорчилик, ёлғончилик, судхўрлик, фоизчилик ва шунга ўхшаш даромад ва фойдаларнинг харом йўлларида юқорида таъкидланган икки шартдан бири мавжуддир.

Буларнинг баъзисида ризо шарти мавжуд бўлса хам Аллох таолонинг "ўз нафсингизни ўзингиз ўлдирмангиз!" ифодасида эслатилган мухим бир эхтиёж бор. ("Иқтисоднинг асослари". Мавдудий, 152с.).

Шайх Юсуф Қаразовийнинг

"Исломда ҳалол ва ҳаром" китоби асосида

Абу Муслим тайёрлади