loader
Foto

Шайтондан қандай қутулиш мумкин?

Аллоҳ томон йўлни қисқартириш ва Унга яқинлашишга интилишда мўминлар унинг йўлида ким турганлигини аниқ тушуниши керак. Агар сизни Аллоҳ таолога олиб борадиган йўлда нафсингиз турган бўлса, ўз устиингизда ишланг, эзгу ишларни бажаринг, ҳаракат қилинг. Қуръонда айтилганидек, ёмон одатларни яхшилари билан алмаштиринг: «Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир» (Ҳуд сураси, 114).

Бундан ташқари, абадий ҳаёт ҳақида, гуноҳлар учун жавоб бериш ҳақида ва умуман гуноҳларнинг оқибатлари ҳақида эслаш муҳимдир. Шайтоннинг васвасасидан қутулиш учун, Аллоҳ таоло бизга энг яхши ҳимоя тизими бўлган иймонни берди.

Хўш, шайтондан, тўғрироғи, унинг васвасаларидан қандай қутулиш керак?

Шайтондан ҳимоя қилишнинг асосий воситалари қуйидагилардир:

Билим

Қуръон ва Суннат мўминлар ҳаётида рухсат этилган ва тақиқланган нарсалар ҳақида йўл-йўлиқ ва дастурлардир. Билимга эга бўлган киши ҳимояланиш воситасига эга бўлади ва шайтон олдида бунчалик заиф бўлмайди. Билимлар инсоннинг иймонини кучайтиради. У Яратувчи ҳақида қанчалик кўп билимга эга бўлса, унинг Аллоҳга муҳаббати, демак, тўғри йўлдан боришга интилиши шунчалик кучли ва мустаҳкам бўлади.

Аллоҳдан умид қилиш

Аллоҳдан бошқа куч ва қудрат йўқлигига кучли ишонч топинг. Ҳар бир нарса фақат Аллоҳ таолонинг иродаси билан содир бўлади, Унга таянади, Ундан сўранг, фақат Унинг розилиги йўлида учун ҳаракат қилинг, шунда ҳеч қанақа шайтон сизга йўлда тўсқинлик қилолмайди.

Дуо

Дуо қилинг – иймонингизга зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ёмонликдан, шайтондан ҳимоя қилишни сўраб Аллоҳга мурожаат қилинг.

Аллоҳни ёдга олиш

"Аллоҳу Таоло: "Мени бандам қандай тасаввур қилса шундай бўламан, у Мени эслаганда Мен уни ёнида бўламан. У Мени дилида эсласа Мен ҳам уни ичимда эслайман, жамоа (одамлар ораси)да тилга олса Мен улардан ҳам яхшироқ одамлар орасида эслайман. Бандам Менга бир қаричга яқинлашса Мен унга бир тирсакка яқинлашаман....." (Бухорий, Муслим).

Намоз

Ҳеч нарса бизнинг иймонимизни, ўзимизни намоз каби ҳимоя қилмайди. Намоз – итоаткорлик, бўйсуниш, муҳаббат, Аллоҳнинг олдида қўрқишнинг намоён бўлишидир. Намоз - мўминнинг энг яхши фазилатларини, унинг интизомини тарбиялашдир. Ҳар бир сажда, ҳар бир рукуъ мўминни лаънатланган шайтондан узоқлаштиради, уни энг Олий Зотга яқинлаштиради ва уни ёмондан ҳимоя қилади.

Абу Муслим таржимаси