loader
Foto

«ЛяРиба-Финанс»дан ислом иқтисодиёти

Бундай вазиятда нимаси қўрқинчли,  деб туюлиши мумкин. Ахир, бир қарашда, орзулар – фикрлаш жараёнининг ажралмас қисмидир. Бироқ агар биз унга қараб ҳаракат қилаётган ёки йиллар давомида ҳаракат қилган орзу эришиб бўлмайдиган бўлиб чиқса, бунда ёки унга эришиш босқичда, ёки барбод бўлиши билан бизни умидлар пучга чиқиши кутиб туради. Бу ким учундир шахсий инқирозни ва ҳаётий қадриятларни қайта баҳолашни англатади, кимдир эса «арқон, совун ва табуретка қидириб» кетади.

Бироқ миллиардлаб одамлар тақдири билан чизилган ушбу сурат Пикассонинг навбатдаги шоҳ асари ёки, ҳозир айтиш урф бўлганидек, 3D-принтер маҳсули ҳам эмас. Ҳамма гап ўз истагини кўнгилдаги орзулари қаторига ўрнатган ва «Қачон энди бу рўй беради?» деб бесабрлик билан кутаётган одамларнинг тасаввури ва хаёлий ҳавасларидадир.

Олий материя ҳақидаги гаплардан бу осий дунёга қайтиб, бу хаёлий орзулар мусулмонларнинг ҳаётий позицияси билан қандай ўзаро муносабатда бўлишини аниқлаб оламиз. Дин бизга орзу қилиш, бой ва мустақил бўлишни кўз олдимизга келтиришга ижозат беради, лекин агар бундай истаклар натижаси фақат ҳузур-ҳаловат ва роҳат бўладиган бўлса, бунда у якуний мақсаднинг тубанлиги туфайли гуноҳ саналади. Агар мақсад ва ният келгусида ҳаммага ислом динининг бор гўзаллигини намойиш этиш бўлса, бу орзу эзгу ҳисобланади ва Аллоҳ томонидан тақдирланади.

Бироқ хаёлий орзу ва белгиланган мақсадга эришиш йўлидаги муайян вазифалар ва ҳаракатлар кетма-кетлиги ўртасида кичик бир фарқ мавжуд. Дастлабки ҳолатда бу ишга бўлган муносабатни ҳисобга олиб, ҳеч қачон амалга ошмайдиган хаёлий тасаввурларга эга бўлган мавҳум одамнинг ёндашуви ҳисобланади. Масалан, ишсиз одам йирик савдо ёки молия компанияси директори бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди, лекин бу йўлда ҳеч қандай шартномаларни амалга оширмайди. Иккинчи ишсиз эса унинг келажакдаги корпорацияси ҳақида хаёлий тасаввурлар билан боғлиқ қийин ишлардан ташқари, иш топишдан бошланадиган ва ўзининг келажакдаги триллионлаб доллар пулларини сарфлаш билан якун топадиган аниқ ҳаракатлар режасини тузиб олган мусулмон ҳисобланади. Оддий қилиб айтганда, иккита ишсиз орзусини амалга ошириш учун бир-биридан кескин фарқ қиладиган икки хил имкониятга эга, чунки биринчиси фақат хаёлидаги нарсалар ҳақида орзу қилади, иккинчиси эса белгиланган режа асосида ҳаракат қилади.

Юқорида айтилган барча фикрлар ҳақида маркетинг бўйича исталган китобдан ўқиш мумкин, фақат бу ерда битта кичкинагина «бироқ» бор. Унинг мавжудлиги кўплаб кишиларга бойиб кетиш, йўқлиги эса миллионлаб кишиларга хонавайрон бўлишга хизмат қилган бир омил бор. Одамнинг қанчалик кўп китоб ўқигани, қанча тренингларга ташриф буюргани ва бизнес-режаси қанчалик жиддий эканлигига умуман боғлиқ бўлмаган омил. Ҳаётда ва бизнесда деярли ҳамма нарсани ҳал қиладиган, фақат Аллоҳгина унга таъсир этишга қодир бўлган бир деталь. Қанчалик ғалати бўлиб туюлмасин, ҳаттоки машҳур MBI курсларида ҳам ҳамма нарсани бошдан оёғига ағдариб ташлашга қодир бўлган бу муҳим кўрсаткич ҳисобга олинмайди. Исломда бу оддий сўз билан «барокат» дейилади. Иқтисодиёт тилига таржима қилганда, буни омад, иқбол, худонинг марҳамати ва муваффақиятнинг ҳаммаси бир тимсолда деб аташ мумкин. Унинг келиши ёки аксинча, тўсатдан йўқ бўлиб кетишини башорат қилиб бўлмайди. Бироқ бунда у ўзини энг қулай ҳис қиладиган омиллар бор. Уларнинг барчаси бевосита Аллоҳ таоло билан муносабатларга боғлиқ, чунки барокат Худонинг марҳамати ва сахийлиги намоён бўлишидан ўзга бир нарса эмас. Бу мўминлар қўлидаги яхши маънодаги қуролдир. Агар у сен билан бўлса, ҳеч қандай маккор ва бадният рақобатчилар ҳам, ойлик маошингизни қисқартириш ёки ишдан ҳайдаш учун муттасил баҳона  қидириб юрадиган бошлиқ ҳам қўрқинчли эмас, ҳаттоки барбод бўлаётган йирик шартнома олдида қўрқув ҳам бўлмайди. Негаки агар сен қалбингда Аллоҳ билан яхши «алоқа» йўлга қўйган бўлсанг, хўжайини бўлиши мумкин бўлган ҳар нарса борасида ишончинг комил бўлиши мумкинки, вазият назорат остида ва унинг якуни албатта барокатли бўлади. Ва аксинча, агар кимдир Аллоҳнинг амрини унутиб қўйган ва ўз «тушунчалари» бўйича яшаётган бўлса, шахсий ҳаётда ва ишда омад ва муваффақиятдан умид қилиш гўллик ҳисобланади.

Ҳаётда ушбу фаразни тасдиқлайдиган реал мисоллар жуда кўп.

Яқинда икки дўст учрашиб қолишди. Улардан бири – йирик тадбиркор бўлиб, шаҳарда йирик савдо марказлари қурилиши билан шуғулланарди. Федерал трассадан 100 метр масофада жойлашган навбатдаги ер майдонини танлаб олгач, у галдаги тижорат объекти қурилишини бошлади.

Қайсидир босқичга келгач, ҳамма ишларни ўз кучлари билан битказишга қурби етмаслигини тушунди ва қурилиш олиб борилаётган ер майдонини гаровга қўйиб, банкдан  кўп миллионли кредит олди. Ҳаммаси сотув қийматидан уч баравардан ортиқ қиммат бўлишидан умид қилган ҳолда бажарилганди. Асл мақсадга кўра, пул кредитни тўлашга ҳам, яна бошқа баланд бино қуришга ҳам етиши керак эди. Яқинлари ва қариндошларининг бу ишни қилмаслик ҳақида ҳар қандай панд-насиҳатлари ҳам, фоиз остида кредит олишнинг тақиқланганини эслатиш ҳам кор қилмади, бахтиқаро қурувчи «у эккан қўзиқорин» ўсишини томоша қилиб завқланишда давом этди.

Бироқ дунёда жуда кўп сонли гуноҳлар борки, уларнинг ажри бу дунёнинг ўзидаёқ келади. Бизнесга фоиз остида олинган пул «кириб келиши» билан «барокат» номи остидаги ўша изоҳлаб бўлмас муваффақиятнинг қимматли иқтисодий воситаси бизнесни тарк этди. Буни жуда осон тушунтириб бериш мумкин. Бизнес-марказдан трассагача бўлган ўша 100 метр жойга унинг қурилиш соҳасидаги навбатдаги бир ҳамкасби беш қаватли ҳашаматли ресторан қуришга қарор қилди ва бу иш шу қадар «заргарона» бажарилдики, унинг ортидаги бино умуман қуринмай қолди. Бировдан ўпкалаб ҳам бўлмайдиган фурсат етиб келди, ваиятни томоша қилган одамнинг ичи ачимасдан қолмасди. Банк гаровга қўйилган объектни сотишни талаб қилиб туриб олди, харидорлар эса трасса бўйлаб ўтиб кетаётган мижозлар учун очиқ бўлмаган бу яққол «ноликвид»ни харид қилишдан бош тортарди. Объект қарзни ундириш бўйича суд жараёнларига кўмилиб кетди.

Ҳаётда шунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш  мумкин, бироқ кимдир уларни сезади ва ўзи учун мос келувчи хулосалар чиқаради, кимдир ўзини мунтазам ташвиш  ва хавотирларга маҳкум этган ҳолда гуноҳ ишларда иштирок этишни давом эттиради.

Барокат ҳаётингизда доимий ҳамроҳ бўлиши учун сиз амалга ошираётган ҳаракатларни ислом нуқтаи назаридан баҳолаш ва унга мувофиқ ҳолга келтиришнинг ўзи кифоя. Натижа эса, инш Аллоҳ, ўзини куттириб қўймайди, чунки Аллоҳ сахий ва бергучидир.

Мурад Алискеров, ТНВ "ЛяРиба-Финанс" бош директори

Абу Муслим таржимаси