Ўрта мактаб ўқувчилари инқилобий ғояларни топишга камдан-кам муваффақ бўлишади, аммо камтар мисрлик қиз буни уддалади. 16 ёшли Азза ўрта мактабда ўқиётганда биоёқилғи ишлаб чиқаришнинг ўзига хос усулини топишга муваффақ бўлди.
Файяд кашфиёти пластикни алканлар синфидаги органик моддаларга - оддий углеводородлар метан ва пропанга айлантириш технологиясини фаоллаштириш ва арзонлаштириш билан боғлиқ бўлиб, улар ўз навбатида биоёқилғининг асосий манбаси бўлган биоетанолни ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланади. У озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган, шунингдек, қадоқлаш ва пакетлар ишлаб чиқаришда ёрдамчи восита сифатида ишлатиладиган алюмосиликатлар (Е559 қўшимча моддаси) пластикни газга кимёвий конверсиялаш учун катализатор эканлигини аниқлади.
Агар Аззанинг ғояларини технологияга етказиш ва кўплаб мамлакатларда жорий қилишнинг уддасидан чиқилса, бу сайёрамиза глобал ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Масалан, АҚШда Миср билан таққослаганда 30 баравар кўп пластик ахлат тўпланади.
Потенциал инвесторлар учун Азза Файяднинг ихтироси яхши топилма бўлиши мумкин, у атроф-муҳитга келтирадиган фойда ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади.
Пластик ахлат Мисрда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам жуда катта муаммодир. Азза Файяд лойиҳаси аслида муаммонинг ечимига айланмоқда. Илмий-тадқиқот лабораториясига кириш осон бўлмасада, Аззанинг жуда омади келди - Миср нефтни тадқиқ қилиш институти (EPRI) рискни ўз зиммасига олди, унинг учун лаборатория яратди ва гуруҳ таркибига малакали олимларни танлаб олди.
Ўз ихтироси учун Азза аллақачон Европа Иттифоқи илмий жамоатчилиги томонидан тан олинди ва ёш олимлар учун мукофотга сазовор бўлди. Ишонамизки, ўқувчилар ва талабалар ундан ўқиш, илм-фанга ва инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилишга жиддий ва масъулиятли муносабатидан ўрнак олишлари мумкин бўлади.