loader
Foto

Ҳижобли қиз муҳим илмий кашфиёт ҳақида гапириб берди

«Бионанотехнологиялар» тадқиқот лабораториясида иш олиб бораётган Қозон федерал университети олимлари ушбу муҳим вазифани ҳал этишда жиддий ютуқларга эришди, дея хабар бермоқда  «Бизнес Online».

Тажрибанинг моҳияти шундан иборат эдики, биринчи бўлиб турли бактериялар билан озиқланувчи юмалоқ қуртлар денгиз бактериялари нефтни еб, мой кислоталарига парчалаши мумкин бўлган денгиз бактериялари билан боқилди. Кузатишлардан сўнг нематодалар организмида салбий ўзгаришлар аниқланмаган. Кейин ичак микрофлорасида бу бактерияларни ўз ичига олган қуртлар углеводородлар билан озиқланган. Шундай қилиб, бошқа озиқ-овқат бўлмаса, юмалоқ қуртлар углеводородларни ейишга киришади.

ҚФУ лаборант-тадқиқотчиси Сарбиназ Шайхулова изоҳ беради:

«Агар улар бошқа ҳеч нарса билан боқилмаса, масалан, бошқа бактериялар қўшимаса, қуртлар айнан нефт углеводородларини ейишни бошлайди». Юмалоқ қуртлар ичакларида нефт диаметри 5 микрометр бўлган томчларга парчаланади ва улар бактериялар томонидан йўқ қилинади.

«Синергетика самараси юзага келади: нематодлар бу бактериялар нефт тўкилган жойларга етиб боришига хизмат қилади, бактериялар эса, ўз навбатида, нефтни парчалайди. Бу нематодларни қайсидир маънода автобуслар билан қиёслаш мумкин. Албатта, нефт билан ифлоасланган жойларни тозалаш учун бу тадқиқотни ярим саноат ёки саноат миқёсига олиб чиқишни истаган бўлардик», – дейди Сарбиназ Шайхулова.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР