loader
Foto

Қизи муслима ҳолида ўлган отанинг бахти

Буркина-Фасожа жойлашган қизлар мактабининг ўқитувчиси тўсатдан вафот қилганини эшитиб, дам олиш кунлари таъзияга боришга қарор қилдик. Биз олдинда бизни нима кутаётганидан хабаримиз йўқ эди. Мусибатга ачиниш билан бирга хурсанд ҳам бўламиз, деб, ўйламаган эканмиз.

Вафот қилган синглимиз ўша қишлоқдаги имомнинг қизи экан. У қишлоқда вояга етган бўлса ҳам, олий таълим олган. Мақсади Ватанига, Миллатига хизмат қилиш бўлган. Бу ерларда мусулмон оиласи учун таълим олиш жуда азобли нарса. Таълим тизими дунёвийдир. Бу тизимга фарзандингизни бериб қўйишингиз ҳам йўқотиш, таълимсиз қўйиш ҳам катта йўқотишдир.

Ўқишдан сўнг ҳаётингиз режаланган бўлади. Агар қизингиз ўқитувчи бўлса, атрофи ҳам шунга яраша шаклланади.

Исломга қайтиш

Бу синглимиз дунёвий таълим олиб, диндан анча узоқлашган тарбия олди. Вақт ўтиб у насронийга турмушга чиқди. Улар Кристина исмлик қизлик ҳам бўлишди. Бу ерларда жуда кўп қизлар насронийларга турмушга чиқиб кетиши одатий ҳолга айланган.

Бундан сўнг, у Ипаладаги коллежга ишга киради. У ерда бу солиҳа бир муслима билан танишиб қолади. Муслиманинг исми Хас Умму Гулсум эди. Бу аёл бу коллежда нафақат раҳбар балки барча ходимлар учун “она” каби эди. Коллежда синглимизнинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди. У яна Ислом билан учрашди.

Отаси ҳам ўзидан йўқ хурсанд, худди қизи қайта тирилганидек. Ҳеч ким қила олмаган ишни бегона одамлар, яъни уни Исломга қайтаришга муваффақ бўлишди. Қизи қайтибдими, демак унга у қандай қайтганининг аҳамияти йўқ.

Бироқ унинг эри насроний бўлиб, ҳеч қандай муросага келмас эди. Олти йил олдин улар ажрашди. Эри қизини онасидан олиб қўйди ва ҳатто учрашиб туришга ҳам рухсат бермади. Энди у қизнинг дарвозаларини малакалмавт қоқиб келди. Бу қиз қари ота-онасидан олдин вафот қилди.

Чунки унинг қизи мусулмон бўлиб ўлганди

Бизни ҳаммасидан ҳам кейинги нарсалар ҳайратда қолдирди: биз деярли бахтли отани кўрдик. Ҳаммамизда умумий бир ташвиш бор – бу бизнинг мусулмон фарзандларимиз… Биз аччиқ якун, оғриқ ва чорасизликдан қутулиб қола олмаган ота-оналарни учратамиз. Бироқ бу ота унинг қизи мусулмон бўлиб, шу тарзда вафот этганидан шу қадар бахтли эдики…

«Мен сиз билан кечгача гаплашишим мумкин, мен сиз қилган ажойиб ва эзгу ишлар учун чексиз миннатдорчилик билдиришим мумкин. Лекин бунга зарурат йўқ», - деди у ва дуо қилишда давом этди.

У ҳамдард бўлиш, таъзия билдириш учун келган ҳаммага миннатдорчилик билдирарди. Лекин бошқа бир ҳолат ҳам бор эди: унинг олдида фақат унинг қизи мусулмон бўлганлиги учун ҳам минглаб километр узоқликдан келган одамлар бор эди. У чўлда туясини йўқотиб, кейин қайта топиб олган камбағалдан ҳам бахтлироқ эди.

У йиллар давомида яшаган алам ва оғриқ унинг учун яқиндагина қизининг ўлимидан ҳам кўра тушкунликка соладиган эди.

Кимдир кўпроқ пул ишлаб топиши, «мос келиши», одамлардан уялмаслиги учун ўқишга юборилади… Кимдир ота ёки онасининг ирқи туфайли қурбон қилинади… Яна ҳар қандай сабаблар бўлиши мумкин… Болалар ўқиш учун, маълумотли бўлиши, тарбия олиши учун жўнатилади, улар эса ота-онаси шу пайтгача сингдириб келишга ҳаракат қилган ахлоқий қадриятларга орқа ўгиради… Ва бундай ҳолат фақат Африкадагина рўй бераётгани йўқ…Бундай нарсалар ўзимизда ҳам тиқилиб ётибди...

Бу охири бахтли якун топган ҳикоя, имом-отанинг дуолари етиб борди. Афсуски, кимларнинг иззат-нафси туфайли йўқотилган кўплаб болаларнинг қайтиши доим ҳам осон бўлавермайди.

Абу Муслим таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Павелнинг дини

НАСРОНИЙЛИК ТАРИХИ

Целибат