loader
Foto

Худосизлик, даҳрийлик куфри

Бу турдаги кофирлар коинотнинг Парвардигори борлигига, ҳам Унинг фаришталари, китоблари, мўминларга жаннат ҳақида хушхабар бериб, кофирларни дўзахдан огохдантирувчи элчилари борлигига ҳам, қилиб ўтган амаллари учун жазо-мукофот бериладиган Охират борлигига ҳам ишонмайдилар. Улар Аллоҳ борлигини, пайғамбарни, элчини, Охират жазосини эътироф этмайдилар. Қуръон ундайлар ҳақида айтади:

“Улар: «Ҳаёт фақат дунёдаги ҳаётимиздир. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз», деб айтадилар”. (Анъом сураси, 29-оят)

Уларнинг баъзилари бу ҳаётни туғадиган оналар, ютадиган ердан иборат, бундан бошқа эмас деб биладилар. Бу энди ҳар асрдаги моддапарастларнинг куфридирки, бунинг устига дахрийларнинг куфри - қалъаси вайрон бўлган, давлат дастури эса ҳеч қанақа илоҳ йўқ, ҳаёт моддадан иборатдир дейишликдан ташкил топган худосизларнинг куфри қойим бўлгандир.

Дин уларнинг наздида хурофотдир. Илоҳийлик бекорчи сўздир. Ана шундай моддапарастларнинг олимлари айтган бу сўзлар ҳам бор: “Аллоҳ инсонни яратган деган сўз тўғри эмасдир. Балки тўғриси, инсон Аллоҳни яратгандир”. Бу узоқ залолатдирки, буни ақл, фитрат, коинот, тарих, қатъий ҳужжатлар собитлигига далил бўла оладиган ваҳий мантиғи ҳам қабул қилмайди.

Аллоҳ таолонинг Сўзи ростдир:

“..Кимки Аллоҳга, фаришталарга, Китобларига, пайғамбарларига ва Охират Кунига кофир бўлса, демак, у жуда қаттиқ адашибди”. (Нисо сураси, 136-оят) Бу куфр навларининг энг ёмонидир.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси