loader
Foto

БМТ Бош Ассамблеяси сионистик режимни Голан тепаликларини тарк этишга чақирди

91 давлат (жумладан, Эрон, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Туркия, Хитой) вакиллари босиб олинган ҳудудларни озод қилиш тарафдори бўлди. Саккизтаси бунга қарши чиқди, жумладан АҚШ ва Британия.

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Голан тепаликларини тарк этишга чақирди.ИҚНА агентлигининг “Взгляд” газетасига таяниб хабар беришича, БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни яна Голан тепаликлари ҳудудини тарк этишга чақирувчи резолютсияни қабул қилган.

Ҳужжатда айтилишича, Исроил БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1981-йилдаги 497-сонли резолютсиясига ҳеч қачон амал қилмаган, бу резолютсияда Исроилнинг Голан тепаликлари устидан юрисдиксияси тўғрисидаги қонунни бекор қилишни талаб қилган.

Ҳужжатга 91 давлат, жумладан Эрон, Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Туркия, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия дохил саккиз давлат қарши овоз берган, яна 62 давлат бетараф қолган.

Голан тепаликлари 1967-йилгача Сурия ҳудуди бўлиб, сионистик режим томонидан босиб олинган. 1981-йилда сионистик режим парламенти яҳудий давлатининг ҳудуд устидан суверенитетини эълон қилган қонунни қабул қилган эди.