23 февраль, пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси Украина ва унинг тарафдорлари томонидан илгари сурилган резолюцияни қўллаб-қувватлади. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсис Низомига мувофиқ имкон қадар тезроқ кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш зарурлиги қайд этилган.
Бу ҳақида Charter97.org БМТ Бош Ассамблеяси мажлиси трансляциясига таяниб хабар бермоқда.
Резолюцияни 141 давлат ёқлаб овоз берди, 7 давлат қарши овоз берди, 32 давлат бетараф қолди.
Қуйидаги давлатлар қарши овоз берди: Беларусь, Эритрея, Мали, Шимолий Корея, Россия, Никарагуа ва Сурия. Бетараф қолганлар орасида Хитой, Арманистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Покистон бор.
Йиғилишда БМТга аъзо 193 давлат дипломатлари иштирок этди. У Россиянинг Украинага бостириб кириши бир йиллигига бағишланди.
Украина йиғилишда "Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик асоси бўлган тамойиллар" деб номланган лойиҳасини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясида Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашидан фарқли равишда вето қўйиш ҳуқуқига эга эмас.