loader
Foto

Аргентина президенти яҳудийликка ўтмоқчи

Аргентинанинг томи кетган президенти, Исроилга хайрихоҳ қарашлари ва ҳайратланарли антиқалари билан танилган Хавер Милей католикликдан яҳудийликка ўтиш ниятида, деб ёзади Bloomberg сиёсатчининг муҳитига таяниб.



Милей президентлик пойгаси пайтида ҳам ўзини Исроилнинг энг яқин дўсти сифатида кўрсатди. Хусусан, у ҳокимиятга келгач, биринчи иши "Сион" га бориб, мамлакат пойтахтини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришини айтди. Эътиборлиси, Милей давлат раҳбари сифатида илк хорижий ташрифини АҚШга қилган ва у ерда Ню-Ёркдаги раввин Менахем Мендел Шнерсон қабрини зиёрат қилган. Бундан ташқари, Милей яқинда Буенос-Айресдаги яҳудийлар сиғиниш тадбирида иштирок этган ва у эрда бир раввин томонидан дуо олганлиги айтилади.

Агентлик таъкидлаганидек, Аргентинанинг янги президенти бундай имо-ишоралари билан Лотин Америкаси католикларнинг таянчи бўлиб, бетарафликни сақлаб турганига қарамай, Исроил билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини намойиш этмоқда. Муаллифнинг таъкидлашича, Милей минтақадаги энг йирик яҳудийлар жамоаси жойлашган Аргентинани Лотин Америкасидаги асосий иттифоқчи сифатида кўрсатишга интилади. Шу тариқа, Милей маъмурияти Аргентина тарихидаги энг исроилпараст ҳукуматлардан бирига айланишни истайди, дея таъкидлайди нашр.