loader
Foto

Исломда давлат назарияси: (II-қисм)

Исломдаги давлат назарияси муаммолари бугунги кунда кўпчиликни – мусулмонларни ҳам, бошқа дин вакилларини ҳам, кенг доирадаги олимлар, сиёсатчилар ва дипломатларни ҳам ўйлантирмоқда. Шариат фанлари магистри Сейран Арифовнинг ушбу масалага бағишланган туркум нашрларини давом эттирамиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини ўргансангиз, у киши азалдан инсон шахсини тарбиялаш билан шуғулланганлиги ва фаолияти ислом давлатини барпо этишга қаратилганлигига шубҳа йўқ.

Бизга маълумки, Расулуллоҳ Қурайшдан нафақат унинг даъватини қабул қилишларини, балки бутун арабларга қарши жанг қилишлари керак бўлса ҳам, унинг даъватини ҳимоя қилишга мажбур бўлишларини талаб қилганлар. Араб қабилаларининг делегациялари билан учрашувларда Пайғамбаримиз улардан нима кутилаётганини алоҳида таъкидлаганлар: ҳимоя қилиш, Исломни ёйишда ҳар томонлама ёрдам бериш ва итоат қилиш.

Шундай қилиб, Аус ва Хазраж қабилаларининг вакиллари билан учрашиб, унинг даъватини қабул қилганларидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша давр араблари орасида одат бўлганидек, унга қасам ичишни талаб қилдилар. Дарҳақиқат, улар уни ўзларининг ҳукмдори деб билишган. Кўп ўтмай, барча мусулмонларга Аус ва Хазраж қабилалари келган Мадинага кўчиб ўтишга буйруқ берилди. Шу тариқа илк ислом жамияти шаклланди ва биринчи ислом давлати мустаҳкамланди.

Қуръони каримда узрсиз ҳижрат қилмаганлар қораланади: «Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз» (Анфол, 72); «Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича улардан дўст тутманг» (Нисо, 89).

Яъни, Маккада ўз ихтиёри билан қолиб, Ислом давлати ҳудудига, Мадинага кўчиб ўтмаган мусулмонларни Аллоҳ таоло қаттиқ қралади қилди (қаранг: Қуръон, 97-99).

Яна бир тарихий мисол, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг саҳобалари ўзларини қандай тутишган: Ислом давлатининг янги ҳукмдорини сайлаш учун жанозасини (!) кейинга қолдиришган. Бу улар муҳимроқ нарсани тасаввур қилмаганликларини кўрсатади.

Ислом динининг кўплаб амрларини давлат бўлмасдан амалга ошириш жуда муаммоли: маъқулга даъват қилиш, номақбулдан қайтариш (амри маъруф ва наҳйи мункар), исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш, адолатни тиклаш ва мазлумларга ёрдам бериш, ҳаж ва байрам намозларини ўқиш, жиноятлар учун жазолаш ва суд жараёнлари.

Учинчи халифа Усмон айтадилар: "Қодир Аллоҳ таоло Қуръон орқали тузатмаган нарсани ҳокимият воситасида тузатади". Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кўп одамларни Қуръон кўрсатмалари билан тузатиш мумкин бўлса, баъзиларини давлат мажбурлашдан бошқа ҳеч нарса билан тузатиб бўлмайди.

Исломда давлат шунчаки маълум бир ҳудуд чегараларидаги одамлар жамоасининг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминловчи тузилма эмас. Бу Ислом ғояси ва миссиясига асосланган тузилмадир. Бу ислом динини, таълимотини олиб юрувчи давлатдир. Бундай давлатнинг бурчи ҳам бу дунё, ҳам келажак дунёси манфаатларига хизмат қилишдир.

Машҳур мусулмон тарихчиси ва социологи Ибн Халдундан давлат функцияларининг ажойиб таърифини кўришимиз мумкин: «Давлат ҳар кимни шариат қонунларига риоя қилишга етаклайди, бу эса унинг дунё ва охиратдаги манфаатларини ҳимоя қилиш демакдир. Бу дунё ишлари, шариат нуқтаи назаридан, боқий дунё манфаатларини англаш билангина тушунилади. Аслини олганда, давлат бу дунёда динни ҳимоя қилиш ва жамият ҳаётини динга мувофиқ бошқаришга мажбур бўлган Аллоҳнинг ноибидир» (Ибн Халдун, Муқаддима, 1/518).

Аллоҳ ҳокимиятни берган мўминлар (яъни давлатни бошқарадиганлар) ҳақидаги оятда улар Қуръон амрларига риоя қилиш билан боғланади. Яъни, давлатнинг мавжудлиги диний кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга имкон беради: «Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарурлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир» (Ҳаж, 41)

Қолаверса, Исломда давлат дастлаб ҳеч қандай миллий, қитъа ёки минтақавий хусусиятга эга бўлмаганлигини таъкидлаш лозим – бу умуминсоний хабар давлатидир. Қуръонда шундай дейилган:

«Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик» (Бақара, 143)

Маккаликлар янги Ислом давлатини моҳиятан тан олган Макка билан Ҳудайбия шартномаси тузилгандан сўнг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Византия, Форс, Шом, Миср ва бошқа давлатлар ҳукмдорларига хабарлар жўнатган. Уларни нафақат Исломга ишонишга, балки унинг [Пайғамбарнинг] ҳокимиятини тан олишга чақирди.

Насроний ҳукмдорларга жўнатилган мактубларда, хусусан, қуйидаги оят келтирилади: «Сен: «Эй аҳли китоблар! Сиз билан бизнинг ўртамизда баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни Робб қилиб олмайлик» (Оли Имрон, 64)

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат янги диннинг асосчиси, балки ислом тарихидаги энг биринчи давлатнинг бошлиғи бўлганликлари Ғарбнинг кўплаб олимлари ва сиёсатчилари томонидан қайд этилган. Машҳур итальян шарқшуноси Карло Алфонсо Наллино шундай ёзган эди: "Муҳаммад бутун умри давомида чегаралари бир-бирига тўғри келадиган дин ва давлатга асос солди".

Америкалик тадқиқотчи, Колумбия университети профессори Жозеф Шахт ўз мақолаларидан бирида шундай таъкидлаган эди: "Ислом - диндан кўпроқ нарсадир. Ислом ҳуқуқий ва сиёсий назарияларни ифодалайди. Умуман олганда, у дин ва давлатни бир вақтнинг ўзида қамраб олган умумбашарий маданият тизимини ифодалайди, дейишимиз мумкин".

Мусулмонлар учун Ғарб олимларининг сўзлари маълум ҳақиқатнинг тасдиғидир. Ислом давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқи ва унинг тарихий асоси масаласи узоқ вақтдан бери ёпиқ эди. Давлат барпо этиш исломнинг дин сифатидаги табиий мақсадларидан биридир.

Манба: «Арраид» газетаси №11 (181), 2014 йил

Абу Муслим тайёрлади