loader
Foto

Исроилиёт ҳақида: Бани Исроилликлар асарлари-ривоятлари...

Бу иш Аббосийлар хилофати даврида кўпгина тарихий китобларда қиёмат аломатлари ҳақидаги маълумотлар «исроилиётдан» келган ривоятларга тўлиб кетган эди, яъни яҳудий ва насронийлардан келган турли саҳиҳ ва уйдирма ривоятлар... Уламоларимиз исроилиётдан келган хабарларни уч қисмга бўлган:

Жоиз: Бизга нозил бўлган китоб ва суннатдаги исроилиётдаги ривоятлар, Қуръон ўзидан олдинги китобларга гувоҳлик бергани маълумдир, қолаверса улар ҳақида ҳукм беради ва назорат қилади: «Сизга ҳақ билан китоб нозил қилдик, ўз олдидаги китобдан бўлган нарсани тасдиқловчидир ва устидан назоратчидир. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг. Сизга ҳақдан келган нарсадан (юз ўгириб) уларнинг ҳаволарига эргашманг. Сизлардан ҳар бирига (алоҳида) шариат ва минҳож қилдик. Агар Аллоҳ истаса эди, шубҳасиз сизларни бир уммат қилган бўларди ва лекин сизларга берилган нарсада сизларни синаш учун (алоҳида шариат ва минҳож қилди). Бас яхшиликларда пойгалашинглар, барчангизнинг қайтишингиз Аллоҳгадир ва сизлар унда ихтилоф қилган нарса билан сизларга хабар беради. Улар орасида Аллоҳ сизга нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва уларнинг ҳаволарига эргашманг ҳамда сизга Аллоҳ нозил қилган нарсанинг баъзисидан сизни фитна қилишларидан улардан огоҳ бўлинг».(Моида: 48)

Бу қисми саҳиҳдир. Биз улардан келган хабарлардан беҳожат бўлсакда лекин зикр қилиш жоиз, зарари ҳам йўқ, балки улардан келган ривоятларга гувоҳлик бериб улар устидан ҳужжатни қойим қиламиз. Мисол учун Мусо билан Ҳизр алайҳимассалом қиссаси, Пайғамбаримиз башоратлари, пайғамбарларнинг тавҳид рисолати, яҳудийлар китобларида ўзгартирган ҳукмлар баёнати

кабилар. Қолаверса бу қисм ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳу ва салламнинг сўзи бор: «Мендан бир оят бўлса-да етказинглар, Бани Исроил ҳақида гапиринглар, бирор ҳарож йўқдир, ким менга қастдан ёлғон тўқиса ўтдан бўлган ўриндиғига ҳозирлик кўрсин».(Бухорий, 3461) Аслида бу сўзлари аввалги қайтариқларидан кейин айтилган ҳукм, чунки илгари шариат аҳкомлари тўлиқ қарор олинган-муҳкам даражасида эмас эди, кейинчалик одамлар буни тушуниб етгач рухсат берганлар, чунки

аҳкомлар очиқ маълум бўлди, пайғамбарлар қиссаси ҳам нозил бўлди – Иброҳим, Лут, Шуъайб, Ëқуб, Юсуф, Мусо, Ҳорун, Ҳизр, Довуд, Сулаймон ва бошқалари алайҳимуссалам... Қолаверса яҳудийлар китобларини ўзгартиргани ва ёлғончилиги ҳам айтилган эди: «Сўзни ўз ўринларидан кейин ўзгартирадилар». (Моида: 41)

Инкор: ёлғонлиги аниқ бўлган, бизга келган шариатга зид бўлган хабарлар, кўпинча пайғамбарлар қиссаси ҳақидаги туҳматлари, ёлғонлари, шаръий аҳкомларни ўзгартирганлари, пайғамбарлик ҳақидаги эътиқодлари ва ҳоказо... шу каби маълум бўлган ёлғон-уйдирмалари тасдиқланмайди, балки инкор қилинади, агар аниқ маълум бўлса, албатта. Шу боис Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: «Эй мусулмонлар! Қандай аҳли китоблардан бир нарсаларни сўрайсизлар?! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган китобингиз Аллоҳдан келган энг тозаси-охиргиси бўлса, ахир бирор нарса аралашмаган соф ҳолда ўқияпсизлар-ку?! Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга аҳли китоблар китобини ўзгартирганлиги ҳақида айтган бўлса, улар қўллари билан ўзлари китоб ёзиб: «арзон нархда уни сотиш учун бу Аллоҳ ҳузуридан»,(Бақара: 79) деганлар, сизларга келган илм улардан масала сўрашдан қайтармадими, йўқ, Аллоҳга қасам, улардан бир кишини аниқ кўрганмиз-ки, сизларга нозил бўлган нарса ҳақида сизлардан сўраса».(Бухорий, 2685) Ваҳолангки саҳобалар ичида исроилиётдан кўп нарса биладигани ва ривоят қилганлари ичида Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу бўлади. Аммо, у киши ҳақ ва ботилни ажратаоладиган илмга эга эдилар.

Сукут: Тасдиқ ҳам, инкор ҳам қилмаслик ҳақида: чунки тасдиқ қилинса ботил бўлиши мумкин, инкор қилинса ҳақ-ваҳий бўлиши мумкинлиги эҳтимоли борлигидан; бу қисмда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аҳли китобни тасдиқ этманглар ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар: «Бизга нозил бўлган нарсага ва сизларга нозил бўлган нарсага иймон келтирдик»,(Анкабут: 46) - деб айтинглар».(Бухорий, 7362) Сабаби аҳли китоблар Тавротни иброний тилда ўқиб араб тилда шарҳлаб берар эди. Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтди: «Имом Аҳмад, Ибн Абу Шайба ва Баззордан бир ҳадис ворид бўлган, Жобир ҳадисидан: Умар баъзи аҳли китоблардан олган китоб билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб у кишига ўқиб беради, натижада ғазаб қилиб айтади: «Дарҳақиқат, сизларга оппоқ, тиниқ нарсани олиб келдим, улардан бирор нарса ҳақида сўраманглар, ҳақиқатни хабар қилсалар; ёлғон, деб қўясизлар, ёки ёлғонни хабар қилсалар; рост, деб қўясизлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, агарда Мусо тирик бўлганда фақат менга эргашишдан бошқа чораси бўлмас эди». Рижоллари ишончлидир, фақатгина бир ровий – Мужолид – заиф холос. Баззор ҳам Абдуллоҳ ибн Собит Ансорийдан келтирган ривоятда: Умар Тавротдан бир саҳифани кўчириб олган-да, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳли китоблардан бирор нарса ҳақида сўраманглар», деган».(«Фатҳул Борий», 13/334. )

Уламоларимиз бу борада тутган йўли; Умар розиаллоҳу анҳунинг йўллари бўлган, Абу Яъло санади билан Холид ибн Уърфитодан ривоят қилган: «Умарнинг ҳузурида ўтирган эдим, бир пайт Абдулқайсдан бир киши келтирилди, маскани Сус эди, шунда Умар унга: Сен Фалон ибн Фалончининг қулимисан? – деди. У: ҳа, деди. Умар: сен Сусга келиб ўрнашганмисан? – деди, у: ҳа, деди, шунда Умар уни ёнидаги асо билан урди. У: Эй Амирул мўминин! Мен нима қилдим? – деди. Умар унга: ўтир, деди, у ўтирди. Шунда унга: «Алиф, лом, ро. Ушбу оятлар мубин китобникидир. Аниқки, Биз уни сизлар ақл юритишингиз учун арабча Қуръон қилиб нозил қилдик. Биз сизга энг яхши қиссаларни сизга ваҳий қилган нарса – ушбу Қуръон билан қисса қилиб берамиз ва ундан олдин сиз шубҳасиз бехабарлардан эдингиз»,(Юсуф: 1-3) буни унга уч бор ўқиб берди ва уни уч бор урди, бояги киши: Эй Амирул мўминин!

Мен нима қилдим? – деди, Умар: Даниёл китобини кўчирган сенмисан? – деди, у: ҳа, буюринг, амрингизга эргашай, деди. Умар: бор, қайноқ сув қуйиб ўчириб ва оқ жун билан ювиб ташлагин-да, кейин уни ҳеч кимга ўқиб бермагин, одамлардан бирортаси ҳам ўқимасин, мобода сен уни ўқиб берганинг, ёки одамлардан бирортасига ўқитганинг ҳақида менга етиб келса, қаттиқ уқубатга соламан, деди. Сўнгра: ўтир, деди, у олдига ўтирди. Кейин Умар айтиб берди: Мен аҳли китоблардан бориб бир китоб

кўчирган эдим, кейин уни жилдлаб келдим, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Қўлингиздаги нима бу, эй Умар? Айтдим-ки:

Ë Расулаллоҳ! Илмимизга илм қўшилсин, деб кўчирган бир китобдир!

Расулуллоҳ ғазабланди, ҳаттоки яноқлари қизариб кетди, кейин «жомеъга намоз», деб нидо қилинди. Ансорлар: Пайғамбарингиз ғазабландими? – деб сўради. Қуролланинг, қуролланинг, деб то Расулуллоҳнинг минбаригача келишди, шунда: «Эй одамлар! Аниқ-ки, менга жовемеъул калим ва хотималари берилди, ҳамда жуда қисқа-мухтасар қилинди, дарҳақиқат сизларга уни оппоқ, тиниқ қилиб келтирдим. Аҳмоқ бўлманглар, аҳмоқлар сизларни алдаб қўймасин», дедилар. Умар айтади: ўрнимдан туриб:

Аллоҳни Рабб, деб, Исломни дин, деб ва сизни Расул, деб рози бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушдилар».(Ибн Касир, «Тафсир Ибн Касир», 4/312)

- Хусусан тафсир китобларидан фойдаланиш масаласига келсак: «Тафсирдаги ихтилоф икки турлидир: ундан фақат нақлга берилгани бор ва ундан бошқа маълуми ҳам бор; демак илм: тасдиқланган нақлдир, ёки тадқиқ қилинган истидлолдир.

Нақл қилинганига келсак: маъсум кишидан келган, ёки маъсум бўлмагандан келган. Мақсад, нақл қилинган нарса маъсум ёки ғайримаъсумдан келса ҳам – бу биринчи турига киради – ундан саҳиҳ ёки заифини билиб олса мумкин бўлгани бор ва ундан бу нарсани билиш имкони йўқ бўлгани ҳам бор. Нақл қилингандан иккинчи қисми: жазм билан тасдиқлашга йўли йўқ ва у ҳақида изланишда фойдаси ҳам йўқ бўлгани бор, қолаверса у ҳақидаги гаплар ортиқчадир. Аммо, мусулмонлар билишига

эҳтиёжи бўлган нарсаларга келсак: Аллоҳ бу ҳақидаги далилларни уларнинг рўбаросига олиб келиб қўйган, аллақачон.

Фойдасиз ва саҳиҳлигига далили йўқ нарсаларга мисол: «Каҳф асҳоблари»нинг ҳолатлари турли келиши, Мусо (ўликни тирилтириш учун) урган сигир «гўштининг бўлаги», Нуҳнинг кемаси қанча «миқдорлиги» ва қайси «дарахтдан» ясалгани, Ҳизр ўлдирган «ғуломнинг исми» ва ҳоказо... бу ишлар ҳақидаги илм йўлини нақл қилишдир. Шу кабилардан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган нақл келса, мисол Мусонинг суҳбатдоши Ҳизрлиги каби, бу маълум бўлади. Бундай турда бўлмагани эса, балки аҳли китоблардан олинадиган нарсалардир, Каъаб, Ваҳб, Муҳаммад ибн Исҳоқ ва бошқалардан нақл қилингани каби, яъни аҳли китоблардан оладиганлар каби. Бу – тасдиқлаш жоиз бўлмаган ва ёлғон дейиш ҳам жоиз бўлмаган туридир, фақатгина ҳужжат билан жоиздир. Худди Саҳиҳ Бухорийда бунинг исботи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келгандай: «Агар аҳли китоблар сизларга айтиб берсалар; уларни тасдқиламанглар ва ёлғонга чиқарманглар, агар сизларга ҳақиқатни айтган бўлсалар; ёлғонга чиқариб қўясизлар, ёки сизларга ёлғон гапирсалар; тасдиқлаб қўясизлар».

Шу каби баъзи тобеъинлардан нақл қилинган нарсалар ҳам бор, гарчи аҳли китоблардан олганини айтмасалар ҳам. Тобеъинлар қачон ихтилоф қилсалар, уларнинг баъзиларига баъзисининг сўзлари ҳужжат бўлмаган.

Булар ҳақида баъзи саҳобалардан (санади билан) нақл қилинган саҳиҳ нақлларга, тобеъинлардан нақл қилинган нарсалардан кўра нафс хотиржамроқ бўлади. Чунки, эҳтимол: улар буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бўлади ёки баъзиси ўзидан кучлироқлардан эшитган бўлади. Қолаверса саҳобаларнинг аҳли китоблардан қилган нақллари тобеъинларникидан озроқдир. Шу билан бирга айтган нарсаси ҳақида киши жазм қилган бўлиши лозим.

Аҳли китобларни тасдиқлашдан қайтарилган бўлса, қандай улардан олган? – деб айтилиши мумкин. Бундан мақсад: саҳиҳлиги билинмаган ва у ҳақидаги қавлларни ҳикоя қилиш фойдаси бўлмаган нарсалар: маълумот, холос. Худди-ки, саҳиҳлигига далили бўлмаган ҳадисни ривоят қилгандай, шу кабилар яъни. Аммо, саҳиҳлигини билиш имкони бўлган биринчи қисмга келсак, бу нарсa эҳтиёжли бўлган нарсаларда мавжуддир, Аллоҳ билгувчироқ». (Аҳмад ибн Абдулҳалим, «Муқаддимату фи усулут тафсир», 17-20)

Буларнинг кўпи – яъни сукут қилинган нарсалар – фойдаси бўлмаган нарсалар ҳақида диний ишларга қайтади, шунинг учун аҳли китобларнинг олимлари шунга ўхшаган ишларда кўп ихтилоф қиладилар. Муфассирлардан ҳам шу сабаб кўп ихтилофлар келади, худди Каҳф Эгалариниг исмларини зикр қилишлари, уларнинг билан юрган итининг ранги, ададлари ҳақида, Мусонинг асоси қайси дарахт туридан бўлган; Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ тирилтириб берган қушлар номи, ўлдирилган одамни сигирнинг қайси бўлаги билан тирилтирганини аниқлаш, Аллоҳ билан Мусо қайси навдаги дархт ёнида гаплашган ва бошқалар... Аллоҳ буни Қуръонда очиқламаган нарсалар; уларни аниқлаш фойдаси ўзларига юк қилиб олганларнинг дунёси учун бўлса ҳам, дини учун йўқ нарсалардир, лекин бу ҳақидаги ихтилофларни нақл қилиш жоиздир, Аллоҳ таоло айтганидай: «Ғайбга тош отган ҳолда айтадилар-ки: учтадир,

тўртинчиси уларнинг итидир ва айтадилар-ки: бештадир, олтинчиси уларнинг итидир. Ва айтадилар-ки: еттитадир ва уларнинг саккизинчиси итидир. Айтинг: уларнинг ададларини Раббим билгувчироқ, уларни магар озчилик билади. Бас, улар ҳақида тортишманг

магар очиқчасига тортишинг ва улар ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг».(Каҳф: 22)

Ушбу ояти-карима бундай ўринда одобни ва шу каби ишларда керакли таълимни ўз ичига олган; Аллоҳ таоло улар ҳақида учта қавлнинг хабарини берди, аввалги икки қавлни заифгачиқарди, учинчисида сукут қилди, бас саҳиҳлигига далолат қилди, агар у

ҳам ботил бўлганда эди, иккаласини рад қилгандай рад қиларди, албатта.

Сўнгра уларнинг ададини аниқлашда фоида йўқлигига далолат қилди, яъни шундай: «Айтинг: уларнинг ададларини Раббим билгувчироқ».

Чунки бу каби нарсаларни фақат Аллоҳ билдирган озчилик одамлар билади. Шунинг учун: «Бас, улар ҳақида тортишманг магар (далил бўлса) очиқчасига тортишинг ва улар ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг», деди, яъни тагини кавласангиз фойдаси бўлмаган нарсада ўзингизни қийнаманг, улардан бу ҳақида сўраманг ҳам, чунки улар бу ҳақида фақатгина ғайбга тош отишни билади. Бу эса ихтилофни айтиб ўтишдан яхшироқдир; мана шундай мақомда қавлларни келтиришдан,

улардан саҳиҳини хабар бериб, ботилини ноҳақ кўрсатишдан, ихтилофнинг фойдасини, самарасини эслатишдан, яъни токи тортишув узаймаслиги учун, киришганда фойдаси бўлмаган ихтилофлар; муҳимроқ нарсадан машғул қилиб қўяди.

Аммо, бирор масаладаги ихтилофни айтиб ўтиб, одамларнинг у ҳақидаги қавлларини келтирмаса – ноқисликдир. Эҳтимол, у тарк қилган нарсада тўғрилик бўлиши ҳам мумкин. Ëки ихтилофни шундоқ борича айтиб ўтиб тўғрисидан огоҳ қилмай кетиш ҳам тўғри эмас. Борди-ю, ғайри саҳиҳни атайлаб саҳиҳ, деса, ёлғонни қасд қилган бўлади, ёки билмасдан қилган бўлса; хато қилган бўлади, шу каби фойдасиз ихтилофни олиб чиққан кимса ҳам, ёки бир-икки сўзга қайтадиган турли лафзларни айтиб ўтганлар ҳам вақтини зое қилган бўлади, устига-уст қилиб саҳиҳ бўлмаган нарсани кўпайтирган эса; гўё икки қават кийим кийгандай бўлади.

Тўғриликка Аллоҳ муваффақ қилгувчидир». (Аҳмад ибн Абдулҳалим, «Муқаддимату фи усулут тафсир», 46-47)

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз исроилиётдан Аллоҳнинг китобига ва Расулининг суннатига хилоф бўлмаган нарсаларни ва шариат нақл қилишга изн берганларидан бошқасини зикр қилмаймиз, у – тасдиқ ҳам, ёлғонга ҳам чиқарилмаган қисмда келганларидир; бизда у ҳақида қисқа қилингани учун енгил берилган, ёки шариатимизда келган бирор номаълум ном учун, биз учун аниқлашда фойдаси йўқ нарсаларни сўзимизни безашлик учун келтириб ўтамиз холос, уларни ҳужжат қилиш ва уларга суяниш учун ҳам эмас.

Суяниш ҳам, таяниш ҳам Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатидир, улардан нақли саҳиҳ ёки ҳасан бўлганларидир, заифлиги бўлса огоҳ қиламиз, Аллоҳулмустаъан, Унга суянамиз, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким, аълимул аъзийм».(«ал-Бидояту ван-ниҳоя», 1/6)

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан