loader
Foto

Нетаняху устозининг жони қандай олинган эди

Исроилнинг собиқ бош вазири Ариел Шарон минглаб бегуноҳ фаластинликларни ўлдирди. У машҳур ҳарбий жиноятчи бўлиб, Сабра ва Шатилада фаластинлик қочқинларни қирғин қилиш учун шахсан жавобгар эди. Шунингдек, у 1953 йилда фаластинликларни қирғин қилишда иштирок этгани аниқланган ва қонли табиати туфайли "Байрут қассоби" лақабини олган.

2006 йилда у катта инсултни бошдан кечирди, натижада у саккиз йил давомида комага тушиб қолди. Шифокорларнинг айтишича, у минимал онг ҳолатида, аммо оғриқни ҳис қилиши ва атрофдагиларни эшитиши мумкин. 2014-йилда унинг териси, ичаклари ва бошқа органлари чирий бошлади. Тана аъзоларилар оғриқли тарзда, ўлимига қадар беҳушликсиз бирма-бир кесиб олинди.

Жибрил Ражуб Франс Пресс агентлигига Шарон Арофатга суиқасд учун жавобгар бўлган ҳарбий жиноятчи бўлганини ва фаластинликлар уни Гаага трибуналининг маҳкамасида кўришга умид қилишганини айтди.

Фаластинликлар ташкилоти ҲАМАС вакили Салоҳ Бардавил Шарон жиноятчи эканини айтди. Бардауилнинг сўзларига кўра, Хамас ўзи ва бошқа сионист етакчилари дўзахга тушиши учун дуо қилади. Унинг қўшимча қилишича, фаластинликлар Шаронни ҳар доим фақат оғриқ, қон, изтироб ва қийноқлар билан боғлайди ва унинг ўлимидан ҳеч қачон афсусланмайди.

Хамас яна бир баёнотда Ариел Шароннинг ўлимини “тарихий аҳамиятга эга воқеа” деб атади, чунки “қўлида фаластин қони бўлган жиноятчи” дунёдан чиқиб кетди.

85 ёшли Шарон Исроилнинг деярли барча урушлари фахрийси, Ғазо секторини босиб олишнинг 38 йиллик тарихига нуқта қўйган “ажралиш” дастури муаллифи ва “хавфсизлик девори” меъморидир. "Бу Фаластин террори тўлқинини босди. 2005 йил охири ва 2006 йил бошида у икки марта инсултга учради. 2006-йил 4-январдаги инсултдан сўнг собиқ бош вазир комага тушиб қолган ва ўшандан бери ўзига келмади ва шу тарзда жони олинди.

Абу Муслим