loader
Foto

Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган Фузулий шаҳрида мина портлади

Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган Фузулий шаҳрида Арманистон аскарлари томонидан жойлаштириб кетилган мина портлади. Портлаш оқибатида 1 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон бош прокуратураси баёнот берди.

Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган Фузулий шаҳрида Арманистон аскарлари томонидан жойлаштириб кетилган мина портлади. Портлаш оқибатида 1 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Озарбайжон бош прокуратураси баёнот берди.

Баёнотга кўра, Фузулий шаҳрига қарашли Юқори Яғливент қишлоғи ҳудудида ҳаракатланаётган автомобил мина устидан ўтган. Автомобил ичида 3 киши бўлган. Шиддатли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 2 киши оғир яраланган.

Маълумотга кўра, мина ишғол даврида Арманистон аскарлари томонидан жойлаштирилган бўлиб, у танкларни йўқ қилувчи кучга эга бўлган.

Бундан аввал ҳам Арманистон аскарлари томонидан жойлаштирилган минанинг портлаши оқибатида озарбайжонлик тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар ҳалок бўлган эди.