loader
Foto

Ҳасан Басрийнинг мўминнинг сифати ҳақида айтган сўзи

Абу Нуаймнинг “Ҳиля”, Ибн Касирнинг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” китобида келтирилишича, Имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Мўмин ўз нафсига раҳбардир. Нафсини Аллоҳ азза ва жалла учун ҳисоб-китоб қилади. Албатта, нафсларини дунёда ҳисоб-китоб қилган қавмга Қиёмат куни ҳисоб-китоб енгил бўлади. Албатта, ҳисоб-китоб қилмасдан ушбу ишни тутганларга Қиёмат куни ҳисоб-китоб қийин бўлади.

Албатта, мўминга ёқтирган нарсаси тўсатдан келса: “Аллоҳга қасамки, мен сени иштаҳа қил-моқдаман, албатта, сен менингҳожатимучунсан. Аллоҳга қасамки, лекин мен сен билан боғлиқ-лик йўқ (яъни, унинг ҳалоллиги борасида шубҳа борлиги учун емайди). Сен ва менинг орамиз тў-силди”, дейди. Унга ўзи ёқтирмаган бирор нар-са тўсатдан келса, нафсига мурожаат қилади ва: “Мен буни хоҳламадим. Аллоҳга қасамки, унга мен учун узр йўқ. Аллоҳга қасамки, бунга ҳаргиз қайтмайман, иншааллоҳ”, дейди. Мўмин ўзини озод қилиш учун ҳаракат қилиб юрган асирдир. Аллоҳ азза ва жаллага йўлиққунга қадар бирор нарсадан хотиржам бўлмайди. У қулоғи, кўзи, тили ва барча аъзолари учун (ҳисобга) олинишини билади”.

Матн: Аллоҳдан дининг ҳаҳқида қўрқ, барча ишларингда Ундан умид қил. Ўзинга етган мусибатга сабр қил.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан