loader
Foto

Сионистик режимнинг жиноятлари давомида ўнлаб мухбир шаҳид бўлган

Сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ваҳшиёна ҳужумларида ҳозиргаа 73 нафар журналист қрубон бўлган.

Босқинчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши урушидан 58 кун ўтиб бормоқда. Бу ваҳшиёна ва шафқатсиз ҳужумларда ҳозиргача 15 минг нафардан ортиқ тинч аҳоли жумладан улардан 70 фоизи болалар ва аёллар шаҳид  бўлган.  Жураналислар ва мхбирлар ҳам бу урушда сионистик режим жангариларининг қасддан бомбардимон қилишларидан четда қолмаган энг муҳим гуруҳлардандир. Урушнинг 57 куни ичида 73 нафар журналист шаҳид бўлган. Туркиянинг А"Анадолий" ахборот агентлигинг мухбири бўлган ака-ука Мустафо Ал-Савоф ва Марвон Ал-Савоф ҳамда оператор ва Ал-Ақсо мухбири  Абдуллолҳ Дарвиш, ҳар уччаласи кеча шаҳид бўлдилар.

Журналистлар босқинчи сиоинстлар томонидан атайлаб нишонга олинаётган бир вазиятда  халқаро гуманитар қонунларга биноан журналистлар ва тинч аҳолини аттайин нишонгаолиш уруш жинояти намунаси ҳисобланади. Халқаро ҳуқуққа биноан журналистлар  ўз ишларини бажаришга эркинлик ва ҳимояга эга бўлишлари даркор.

Журналистларнинг муҳим ва асосий " жинояти" эса шундаки улар сиионисларнинг жиноятларини  ёритишга ҳаракат қилишади аммо ҳар доимгидек сионистик режим зўравонликларига  дуч келишади ва бу зўравонлик сўнгги урушда янада кўпроқ назарга ташланмоқда.

Эркинлик ва инсон ҳуқуқларини даъво қиладиган зўравон қудратлар сионистлар томонидан 73 нафар журналистнинг таҳдид қилиниши қаршисида сукут сақлаган бўлса-да, баъзи одамлар ва муассасалар бу сиооинстик режим жиноятга  муносабат билдиришмоқда. Европарламнетнинг Ирландия қонун чиқарувчиси Мик Уоллес ҳам  X ижтимоий тармоғида 6 Исроил режимининг апартеид режими уруш жинояларини фош қилишга журъат этган журналистларни нишонга олмоқда деб ёзди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти эса 2001-йилдан бери сионистик режим ўнлаб журналистларни шаҳид қилганини ва бу борада ҳеч қандай жавобгарилкка тортилмаганини ҳам эслади.

Бу ташкилот шунингдек сионистик режим журналистларни ҳимоя қилишни истамайдигани ва уларни атайлаб нишонга олишини фош қилди.

"Чегара билмас мухбирлар" муассасаси шунингдек сионистик режимнинг журналистларни ҳимоя қилмаслиги Ғазода журналистларни йўқ қилинишига сабаб  бўлмоқда деб  маълум қилди.

Халқаро жунрналиятлар федерацияси Бош котиби Энтони Беланжер ҳам: журналистлар, аёллар ва болаларга қарши содир бўлган ҳужум мақсадли ҳужумлардир де таъкидлади.

Бошқа муҳим масала шудирки,  Ғазо секторида журналистларни қатл этилиши билан бир вақтда, Ғарб ОАВ лари сионистик  режимга мос равишда сионистсларнинг жиноятларини танқид қилувчи журналистларни ишдан бўшатмоқда. Ҳозиргача ўнлаб Ғарб ОАВ мухбирлари жумладан BBC ҳам ижтимоий тармоқдарда Фаластинни қўллаб-қувватловчи постлар чопи этгани учун ўз мухбирларини ишдан олган.

Ғарб мамлаатлари ва Исроил режимнинг журналистларга нисбатан бундай ёндошувига қарамай, сионистик режимниг жиноятлари  яширин қолмаган ва бутун дунё жамоатчилиги жиноятчи ва болаларни ўлдирувчи режимга қраши чиқмоқда.

ҲАМАС қаршилик ҳаракати ҳам мухбирлар ва журналистларни қўллаб- қувватлашдаги баёнотида:   журналистларни қатл этиш ва ўлдириш сиёсати ҳеч қачон сионистик режим фашистларнинг болалар ва аёлларга қарши жиноятлари ва бу режимнинг АҚШ президенти Жо Байден ва унинг бу режимнинг бевосита кўмагида амалга оширилган геноцид ҳақиқатини яширишга олиб кела олмайди деб эълон қилди.