loader
Foto

Мўминнинг мўминдаги ҳақи олти хислат экани ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуданривоят ҳилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жаноза намоз ўқиса, унга бир қийрот. Ким унинг ишидан фориғ бўлгунча эргашиб борса, унга икки қийрот. Иккисидан бири - ёки иккисидан кичиги - Уҳуд кабидир», дедилар».(Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

Абу Абдуллоҳ айтади: Бизнинг билишимизча, қийрот мисқолнинг олтидан биридир. Ўша вақтдаги қавмларда шундай бўлган. Биз тарафларда, асримизда ўзгариб кетди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган (хабар)да у зот айтадилар: «Мусулмон учун мусулмоннинг зиммасида олти хислат бор: чақирса, ижобат қилади. Йўлиқса, салом беради. Бемор бўлса, қўргани боради. Вафот этса, жаносасини ўқийди. Насиҳат сўраса, насиҳат қилади. Акса урса, ташмит айтади».

Қийротни зикр қилиниши, унга жаноза намозини ўқилгани олтидан бир ҳақини адо этилганини сен-га билдиради. Аммо иккинчи қийрот эса дафнни ёки дафн этилгунча кутиб тургани учундир. Бу унинг фойдасига бўладиган насиҳатдандир. У эса олти хислатдан биридир. Яна насиҳатга оид нарсалардан бири у ҳозирда ҳам, ғойибда ҳам бир хил ҳолатда бўлиши лозим.

Ҳаким Термизийнинг

"Нодир асллар" китобидан