loader
Foto

Яна бир мусулмон-космонавт МКСга йўл олади

"Бугун МАКСдаги турк ҳамкасбларим билан ҳамкорликнинг турли хил вариантларини муҳокама қилдик. Космик учиш дастурга кўра, космонавтларни ўқитиш Марказида турк космонавтларини ўқитишнинг имконияти ва зарурлиги тўғрисида гапириш учун барча асослар бор. Мен Туркия президенти Тайип Эрдўғанга Туркия делегацияси билан келишувга кўра айнан шундай таклифни баён қилдим. Бу жиддий ишларнинг бошланиши деб умид қиламан"- деди у.

Унинг сўзларига қараганда, эришилган келишувларни битим имзолаш билан мустаҳкамлаш талаб қилинади.

Аввалроқ Рогозин Туркия президенти Тайип Эрдўғанга 2023 йил Туркия Республикасининг 100 йиллиги шарафига МКСга турк астронавтини жўнатишни таклиф қилганди.

МИА "Россия сегодня" 27 августдан 1 сентябргача Жуковскоеда бўлиб ўтадиган МАКС-2019 авиакосмик салоннинг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.