Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -Ҳамас нинг юқори мартабали мулозими босқинчи сионистик режим томонидан Ғазо бўлгасига ҳужумлар ва тажовузлари тугагунига қадар, сионист асирлар ва фаластинлик асирларни алмашиш ҳақида ҳеч қандай сўз ва суҳбат бормайдиганини маълум қилди.
Кеча оқшомида, сионистик режимнинг баъзи ОАВ жумладан бу босқинчи режимнинг 13-канали асирларни алмашиш бўйича келишувига эришиш учун янги ҳаракатлар борлигини иддао қилди.
Ҳамас ҳаракатининг юқори мартабали аъзоси Усома Ҳамдон бугун эрталаб Исроил режими томонининг мақсади жорий фош қилишлар орқали ички босимларга қарши курашиш эканлигини айтди.
Бундан олдин Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси ҳам сионистик ОАВнинг асирлар алмашинуви билан боғлиқ музокаралар ҳақидаги хабарини инкор этиб қўлга олинганлар музокаралари билан боғлиқ барча ишлар ўт очишни тўхтатганидан кейин бўлишини маълум қилганди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлии Ғазо бўлгасидаги матбуот котиби ҳам Исроилд режими армиясининг Ғазо секторига 7-октябрдан бери уюштираётган ҳужумларида камида 18 минг киши шаҳид бўлгани ва 49 мингдан ортиқ фаластинлик жароҳатланганини баён этди.