loader
Foto

Шайтон мўминнинг имонини ололмайди

Шайтон мўмин бандадан имонни мажбурлаб ва зўрлик билан олиб қўяди, демаймиз. Балки: банда ўз хоҳиши билан имонидан кечади (диндан чиқади). Банда имонидан кечганда шайтон ундан имонини олади, деймиз.

Шарҳ: Банда имондан ўз ихтиёри билан, шайтон иғвосига учиб ё орзу-истакларига эргашиб кечади.

Аллоҳ таолонинг амридан узоқлашган кимсага шайтон ҳоким бўлиб, ўзига тобе қилади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

«(Аллоҳ) деди: “Менинг зиммамдаги тўғри йўл будир: аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат - ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан)”» (Ҳижр сураси, 41-42-оятлар).

«Айтди: «Ундан (жаннатдан) айбланган ва ҳайдалган ҳолингда чиқ! Қасамёд этаманки, кимки сенга эргашса, сиз-ларнинг барчангиз билан жаҳаннамни тўлдиражакман» (Аъроф сураси, 18-оят).

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан