loader
Foto

28. Ал-Басийр

У барча нарсани мушоҳада тртладиган ва кўриб турган Зотнинг васфидир. Ҳаттоки ер остидаги нарсалар ундан яширина олмас. Унинг кўриши кўзу қабоқдан пок - муназзаҳдир ва инсоннинг кўзида акс этганидек сурату рангларнинг жилоланишига муҳтож бўлмоқдан ҳам муқаддасдир. Чунки жилоланиш таъсирланувчи ва ҳудус тақазо этадиган ўзгаришдир.

Агар Аллоҳнинг кўриши юқоридагилардан муназзаҳ — пок бўлгач, унинг ҳатддвда басар шундай бир сифатдирки, у билан кўрилувчи нарсаларни ажратувчи камолот юзага келади. Бу эса кўзга кўриниб турган нарсаларнинг зоҳири билан чекланувчи кўзнинг идрокидан фаҳмланадиган тушунчалардан кўра равшан ва зоҳирдир.

Танбиҳ. Кўриш сифати сезгига хос эканли-ги жиҳатидан банданинг ал-Басир васфидан оладиган насибаси зоҳир — равшандир. Лекин банданинг кўриши чекланган, чунки бу узотдеа чўзилмайди ва яқинда турган нарсанинг ичига озгина бўлса ҳам йўл тополмайди, балки зоҳир — ташқи кўринишларни олади ва ботин ҳамда сирлардан ожиз қилади.

Аммо банданинг бу васфдан оладиган диний насибаси икки ишдир:

Биринчиси, унинг басари мўъжизалар ва коинотдаги ажойиботларни кўриш учун яратилганлигини билсин. Шу сабаб банданинг назари фақат ибрат бўлсин.

Иккинчиси, банда ўзининг Аллоҳ таоло кўрадиган ва эшитадиган маконда эканлигини билсин. Шу боис Аллоҳнинг назарини ва қилмишларидан хабардорлигини енгил санамасин. Кимки Аллоҳдан яширмаган бир қилмишини ўзгалардан беркитса, ҳақиқатда, Аллоҳнинг назарини енгил санаган бўлади.

Муроқаба эса бу сифатдан келиб чиқадиган иймон самараларидан биридир. Бас, кимки Аллоҳ таоло уни кўриб турган ҳолда гуноҳга яқинлашса, у қандай ҳам журъатли ва на^адар бад-бахтдир. Агар Аллоҳ таоло уни кўрмаяпти деб ўйласа, у нақадар кофирдир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан