«Биз дунёни (ёки унинг бир қисмини) қандай кўришимизни Исроилда бўлиб ўтадиган сайловларгача ошкор қилмасликка қарор қилдик», - деб ёзади Гринблатт Twitter да.
Гарчи фаластинликлар Трамп маъмурияти ҳаддан ташқари Исроил тарафкаши бўлиб, бу режани ўлик туғилган (амалга ошмайдиган) деб атаса-да, Трампнинг куёви Джаред Кушнер Исроил-Фаластин низосини тартибга солиш режаси устида зимдан ишлаган. Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари 2014 йил муваффақиятсизлик билан тугаган.
Ушбу режани молиялаштириш учун ўнлаб миллиард доллар тўплаш мақсади шу йил бошида эълон қилинган эди, аммо сиёсий тафсилотлар сир тутилди ва Кушнер Фаластинликларга ўз давлатини таклиф қиладими-йўқми – буни айтишдан бош тортди.
Трампнинг ўзи душанба куни режа Исроилдаги сайловлардан олдин ошкор қилиниши мумкинлигини айтди.
Чоршанба куни бўлиб ўтган митингда Нетаньяху АҚШнинг таклифи узоқ чўзилмаслигидан умид қилаётганини айтди.
«Бу оқшом биз президент Трампнинг «аср битими» сайловдан кейин эълон қилиниши ва дунёга ошкор қилинишини билиб олдик. Мен бу сайловдан кейин кўп ўтмасдан рўй беради деб мантиқий баҳолайман», - деди Нетаньяху.
Трампнинг Яқин Шарқ жамоаси, жумладан, Кушнер режани ёзда амалга оширишни бошламоқчи эди, лекин Нетаньяхунинг апрель сайловларидан кейин ҳукмрон коалиция тўплашга қодир эмаслиги буни кечиктиришга сабабчи бўлди.
Нетаньяхуни 17 сентябрда янги овоз бериш кутиб турибди ва муваффақиятга эришган ҳолатда у яна коалиция тузишга уриниб кўради.
Тинчлик режасини 17 сентябргача эълон килиш Нетаньяхунинг ҳукмрон «Ликуд» партияси ва унинг энг кучли рақобатчиси – қуролли кучлар собиқ олий бош қўмондони Бенни Ганц бошчилиги остидаги «Кўклар ва оқлар» ўртасидаги пойгани мураккаблаштириб юбориши мумкин.