"Дональд Трамп қамоққа ўтирадиган сценарийларни айрим экспертлар ҳақиқатга яқин деб ҳисоблайди. Йель университетидан машҳур тарихчи Тимоти Снайдер яқинда телеинтервьюлардан бирида айтдики: "Фақат президентлик Дональд Трампни қамоқдан – ёки хароб бўлишдан асраб турибди", - дейди журналист Сандра Уорд.
"Шу аснода америка ОАВ Трампнинг учта катта фарзанди озодликдан маҳрум қилиниши эҳтимоли ҳақида тобора кўпроқ фикр билдирмоқда. Иванка, кичик Дональд ва Эрик бир неча йилдан бери The Trump Organization компанияси билан худди уларнинг оталари каби чамбарчас боғлиқлар, ҳуқуқ соҳасидаги кўп сонли экспертлар фикрига кўра, тегишли ҳолатларда улар ташкилот доирасидаги молиявий ва солиқ билан жиноятлар учун жавобгарликка тортилади", - дейилади мақолада.
"Маълумки, Иванка Трампнинг барча фарзандлари орасида оилавий фондга энг кўп жалб қилинган. Унга отаси «консалтинг хизматалари учун йиғим» сифатида тахминан 750 минг доллар ўтказиб берган. Бу тўловлар Трампнинг солиқ тўловларидан бўйин товлаш учун харажатларни пасайтиришга уриниши бўлгани ҳақида шубҳаларни Нью-Йорк прокурорлари худди порноюлдуз Сторми Дэниэлс ва Playboy модели Карен Макдугалга жим туриш учун тўловлардаги айблов каби батафсил ўрганиш ниятида".
"Ҳозирги пайтда Трамп оиласининг эҳтимолий жиноий битимлари ҳақида ўндан ортиқ тергов ишлари олиб борилмоқда. Яқин йилларда чет эллик ҳомийларга қарзларни, жумладан, Deutsche Bank олдидаги 300 млн долларни қайтариш муддати якунланмоқда. Бунинг устига, Financial Times нашри кўчмас мулк билан боғлиқ 900 млн долларлик қарз ҳақида ёзади, Forbes журнали эса – АҚШ солиқ идоралари олдидаги миллионлаб қарзлар ҳисобланади. Бунга яна Трампнинг гольф-клублари ва меҳмонхона компаниялари пандемия билан боғлиқ жиддий молиявий йўқотишлар ҳам қўшилади", - дейди нашр.
"Фақат ўтган йили ҳукуматнинг одоб-ахлоқ қўмитаси Иванка ва унинг ака-укаларига "Хайрия ташкилотлари мажбуриятлари" бўйича таълим олишни буюрди. Ўшанда президентнинг одам бўйидан каттароқ ва 20 минг долларга тенг портретини сотиб олиш ҳақида маълум бўлди, бу эса қаттиқ ғазабга сабаб бўлди. Расм Trump Organization хайрия пулларига сотиб олинган. Хайрия маблағлари шахсий манфаатлар ва харажатлар учун мўлжалланмаган, хулоса қилди ахлоқ қўмитаси ўшанда".
"Иванканинг турмуш ўртоғи Джаред, эҳтимол, жиноий ҳуқуқий амалиётлар билан энг яхши таниш бўлган, - деб қайд қилади мақола муаллифи. – Унинг отаси, кўчмас мулкда миллиардлаб пул ишлаб олган Чарльз Кушнер, 2004 йил айбдор деб тан олинди ва 14 ой қамоқда ўтказди. Унинг жиноятлари: солиқ билан боғлиқ фирибгарликлар, сиёсий партиянинг ноқонуний хайриялари - ва гувоҳлар билан фирибгарлик бобида шов-шувли ҳаракатлар. Кушнер синглисининг эрини йўлдан оздириш учун фоҳиша ёллаганини тан олди. Видеолавҳалар ёрдамида синглисини шантаж қилмоқчи ва шу билан унга қарши гувоҳлик бермасликка мажбур қилмоқчи бўлди. Бу оилавий драма ва отасининг ҳибсга олиниши Джаредга катта таассурот қолдирди".
Трампнинг болалари йиллар давомида ҳамма нарсани имзолашди ва бу энди уларни жар ёқасига келтиириши мумкин, дейди Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн яқинда берган интервьюсида. У Трамп ўзини қутқариш учун ҳамма нарсани қилади, деб ҳисоблайди. "Аввал у Эрикни ташлайди, кейин кийик Дональдни. Агар керак бўлса, у севган қизи Иванкани қурбон қилади. Ишонинг, мен Дональдни яхши биламан", - дея хабар беради Focus.
Манба: Focus