loader
Foto

Қайтарилганларни ташлаш афзалми ёки ибодатларни қилишми?

Баъзилар: Буюрилган ишларни қилишдан аввал қайтарил ганлардан қайтиш муҳимроқдир, дейдилар ва бунга Нававий ўзининг қирқ ҳадис китобида, ибн Ражаб шарҳ қилиб келтирилган иттифоқ қилинган саҳиҳ ҳадисни далил қилиб келтирадилар: “Сизларни бирор нарсадан қайтарсам қайтинглар, агар сизларга бирор ишни буюрсам уни қўлдан келганча бажаринглар”. Улар бу ҳадисдан қайтарилган нарсадан қайтиш буюрилган ишни қилишдан аввал туриши мурод деб айтадилар. Чунки наҳий ҳеч қандай гуноҳ қилишга рухсат бермайди. Амр эса имкон борича қилинади. Бу гап имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган.

Шунга ўхшаш гап бор: Яхшиликни яхши ҳам ёмон ҳам қилаверади аммо ёмонликдан фақат ростгўй одамгина қайтади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳаром ишлардан сақланинглар, энг ибодатли банда бўласизлар”.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Ким мужтаҳиддан ўтишни истаса гуноҳлардан тийилсин. Жумҳур сўфийлар иккинчисини афзал кўрсалар, муҳаққиқ уламолар биринчи йўл - ўша Юсуф, Довуд, Сулаймон каби пайғамбарлар, Усмон, Абдурраҳмон, Толҳа, Зубайр, Саъд ва бошқалар каби катта саҳобалар тутган йўлни афзал биладилар.

Юсуф Қарзовийнинг

Амалларнинг мартабаларини англаш китобидан

Захириддин Мансур таржимаси