loader
Foto

Экспертлар: бақлажон икраси фойдалими?

Бақлажон икраси таркибига сабзи, пиёз, бақлажон, қалампир, зираворлар ва томат пастаси киради. Барча сабзавотлар биринчи навбатда қовурилади ва фақат шундан кейин пюресимон ҳолатга келтирилади.

Тадқиқот ўтказган мутахассислар ишонч билан айтиши мумкинки, ҳатто қовуриш ва консервациялашнинг барча босқичларидан кейин ҳам бақлажон икраси таркибида В ва С витаминлар бўлади. Бундан ташқари, унинг таркибида рух, калий, мис ва темир ҳам ўрин олади. Ушбу маҳсулотда калория жуда кам – 100 граммда атиги 148 ккал.

Биз магазинда сифатли маҳсулот танлаш ва доимо унинг таркибини ўқиб чиқишни қаттиқ туриб тавсия қиламиз. Лекин энг яхшиси, бақлажон икрасини уй шароитларида тайёрлаган маъқул – бу доим ширинроқ ва фойдалироқ бўлади!