Сиз ислом банкига кирасиз, қоғозларга имзо чекасиз, сайёрамизнинг қайсидир бурчагида металл партиясини "сотиш" бўйича шартнома тузасиз ва чўнтагингизда нақд пул билан кетасиз. Ҳужжат ишлари қизғин давом этади, пул қўлдан қўлга ўтади, лекин металл ўз жойида қолади, бир неча дақиқада кейинги мижозга "сотиш" учун тайёр бўлади. Ёки битта металл партияси бир вақтнинг ўзида турли мижозлар томонидан сотилади ва сотиб олинадими? Охир оқибат, буни ким назорат қилади?
Таваррук оламига хуш келибсиз. Ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш ва сертификатлаш бўйича етакчи муассасалардан бири бўлган «Этика» Ислом Молия Институти (Ethica Institute of Islamic Finance кейинги ўринларда EIIF) муфтий Исмоил Десаийнинг (Ismail Desai) фатвосини эълон қилди, унда маълум бир молиявий маҳсулотнинг қонунчилик таваррук механизми доирасида фаолият юритиши мумкин эмаслиги тушунтирилган.
Ушбу маҳсулот Буюк Британиянинг энг йирик банкларидан бирининг хизматларига мурожаат қилиши муносабати билан EIIF эътиборига тушди. EIIF ушбу маҳсулот таваррук шариатига мос келмаслиги сабабли ўз хизматларини тақдим этишдан бош тортди.
Баъзи ислом уламолари истамай ва истисно ҳолатларда рухсат берган нарсани банклар кўпинча оддий мижозлар учун чакана маҳсулотга айланади. EIIF маълумотларига кўра, таваррук ислом банкининг энг зиддиятли механизмларидан бири бўлиб, мижозларга унинг ишончлилигига шубҳа қилиш учун сабаб бўлади.
EIIF фатвоси иккита муҳим саволни келтириб чиқаради: биринчидан, таваррук нима? Иккинчидан, агар у ҳозир оддий маҳсулот бўлса, у ҳали ҳам исломий молияга алоқаси борми?
«Қисқа муддатда банклар мижозларни жалб қиляпмиз деб ўйлайди, лекин узоқ муддатда уларни йўқотади. EIIF турли минтақалардаги банкирлар ва мижозлар билан ишлайди ва биз ҳамма жойда бир хил ҳолатни кўрамиз: ислом молия тизимига ишонч пасайганда, мижозлар кетишади. Ва, қоидага кўра, улар қайтиб келмайди. Чакана таваррук, аксарият ҳолларда, нафақат шариатга мос келмайди, балки бутун саноатнинг биринчи ёмон таассуроти унинг туфайли пайдо бўлади», - деди EIIF вакили.
Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти (AAOIFI) - ислом молияси стандартларини белгилашда жаҳон етакчиси, уни қуйидагича таърифлайди:
Таваррук (реал активни монетизация қилиш) - бу «тўлов муддати кечиктирилган ҳолда сотиб олиш жараёни бўлиб, унинг ҳажми мусавама (савдолаш йўли билан) ёки мурабаҳа (олдиндан келишилган устама билан) тамойилига кўра белгиланади ва нақд пул олиш учун учинчи шахсга спот нархда сотилади. Ҳолбуки, инаҳ - бу маҳсулотни олдиндан белгиланган нархда кечиктирилган тўлов билан сотиб олиш ва уни маҳсулот сотиб олинган шахсга арзонроқ нархда сотиш жараёнидир».
Изоҳ бериб ўтамиз:
1. Бай ал-инаҳ битими иккита савдо операциясидан иборат. Биринчисида сотувчи тўловни кечиктириш билан бўлиб-бўлиб тўлаш шартида маҳсулотни маълум бир нархда сотади. Иккинчи битимда, харидор товар эгасига айлангандан сўнг, биринчи битимнинг муддатидан олдин дарҳол нархини тўлаган ҳолда уни сотувчига арзонроқ нархда қайтариб сотади. Аксарият уламолар, агар иккинчи сотувдаги нарх биринчи сотувдаги нархдан паст бўлса, бай ал-инаҳни номақбул деб биладилар. Лекин баъзи ҳуқуқшунослар бай ал-инаҳни, агар иккинчи сотув биринчи савдода тўланган нархга тенг ёки ундан юқори бўлса, жоиз, деб ҳукм қилганлар.
2. Баи ат-таваррук (ушбу битимнинг тўлиқ номи) – монетизациядан манфаатдор томоннинг маҳсулотни арзонроқ нархда нақд пулга сотиш учун тўлов муддати кечиктирилган ҳолда сотиб олиши билан боғлиқ битим. Одатда, бу томон нақд пул олиш учун маҳсулотни учинчи томонга сотади. Ҳуқуқшунослар таваррукнинг ушбу шаклини шариат қонунлари ва сотишнинг ҳақиқий деб тан олиниши учун мажбурий бўлган қоидаларга риоя қилиш шарти билан жоиз деб билишади.
"Ташкил этилган таваррук" битимининг замонавий таърифи монетизациядан манфаатдор томон (мустоврик) халқаро товар бозорида тўловни кечиктирилган ҳолда мусавама ёки мурабаҳа тартибида сотиб олишини назарда тутади. Молиялаштирувчи томон мустақил равишда ёки ўз агенти орқали олди-сотди шартномасини тузишни ташкил қилади. Шу билан бирга, муставрик ва молиялаштирувчи томон молиявий операцияларни, одатда, пастроқ спот нархда амалга оширади.
Уламоларнинг фикрича, "таваррук" каби муоммолар алоҳида ҳолларда зарур бўлгандагина амалга оширилиши ва кенг оммага таклиф қилинмаслиги керак. Улар ислом иқтисоди мудҳараба ва мушарака каби фойдани тақсимлаш воситаларига таяниши кераклигини таъкидлайдилар. Таваррукнинг идеал муқобили карзи-ҳасана (фоизсиз) ҳисобланади.
Таваррук билан шунингдек, қуйидаги муаммолар боғлиқ:
1. Валюта билан таваррук операциялари амалга оширилмайди.
2. Агар товар жисмонан ёки билвосита мижозга тегишли бўлмаса, банк мижоз номидан товарни сота олмайди. Бу одатда содир бўлмайди. Қоидага кўра, ислом банки ҳақиқий металлар учун эмас, балки металлар учун сертификат сотади. Шундай қилиб, банк металларни дастлабки сотиб олиш натижасида уларнинг эгасига айланмайди. Мусставик (мижоз) ҳам ҳеч қандай шаклда металларнинг эгасига айланмайди. Банк оддийгина шариат шартномасида назарда тутилган товарларни жисмоний сотилмаган ҳолда биржада металларни сотиш бўйича агент сифатида тайинланади.
3. Таваррук битимидаги барча операциялар алоҳида ва барча шахслар иштирокида амалга оширилиши керак. Айни пайтда, кўп ҳолларда таваррук операциялари бу шартларга риоя қилмасдан амалга оширилади.
4.Уюшган таваррукнинг замонавий шакллари бай ал-инаҳга жуда ўхшайди ва кўпчилик олимлар, жумладан, Фиқҳ Академияси Халқаро Кенгаши томонидан қораланади.
Таваррук ислоҳоти содир бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум - худди бир неча йил олдин AAOIFI раиси Муфтий Тақи Усмонийнинг танқидидан кейин сукук тозалаш бошланганидек - рухсат этилганлар чегарасида бўлган нарсаларни ғаразли манфаатларга амал қилган ҳолда талқин қилар эканмиз, саноат узоқ муддатли зарар кўришда давом этишига шубҳа йўқ.
Манба: Muslim Village
Абу Муслим тайёрлади