loader
Foto

Қуръон маъносини тушуниш

Қуръон маъноларини англаш киши қалбида хушуъ пайдо қилади. Қуръон ўқиш, эшитиш, ёд олиш қалб касалликларининг энг зўр давосидир.

Қуръонни тадаббур қилишга жуда кўп тарғиб этилган. Жумладан, Нисо сурасининг 82-оятида бундай дейилган:

“Ахир улар Куръонни тадаббур қилмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқаси томонидан (нозил қилинган) бўлганида, унда кўп қарама-қаршиликларни топардилар”.

Агар одамлар Қуръон маъноларини чуқур англасалар, бу Китоб оламлар Парвардигори томонидан юборилганига шак-шубҳасиз ишонадилар.

Қуръонда маънолар қарама-қаршилиги йўқ. Чунки у Аллоҳнинг Каломи. Агар Қуръон Аллоҳдан ўзгаси томонидан туширилганида унда кўп айб-камчиликлар топиларди. Чунки инсон хатодан холи эмас. Аллоҳ эса ҳар қандай нуқсондан Покдир.

Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад, бу Куръон барча одамлар) оятларини тадаббур қилишлари учун Биз Сизга нозил қилган бир муборак Китобдир” (Сод сураси, 29-оят).

Муфассир Ибн Жарир Табарий: “Қуръон ўқиб, унинг тафсирини билмаган одам қироатдан лаззат олишига ажабланаман”, деган. Демак, намозда хушуъ топиш умидидаги инсон Қуръон тафсирини ўқиб, Каломуллоҳ маъносини қалбига сингдиради.

Яна бир оятда айтилади: “Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир” (Қоф сураси, 37-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтиришарди. Кейин ташқарига чиқиб: “Муҳаммад ҳозир нима деди ўзи?” деб бир-бирларига савол беришарди. Уларнинг қалби йўқ эди, эшитганини тушунмасди. Айтилган гап у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетарди(Манба: Ибн Мардавайҳ ривояти.).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Очиқ-равшан Китобга - Қуръонга қасамки, албатта Биз уни - ақл юргизишингиз учун - арабий Куръон қилдик” (Зухруф сураси, 2-3- оятлар).

Одамлар тушунишлари учун Аллоҳ таоло Курьонни араб тилида нозил қилган. Араб тили дунёдаги »нг фасоҳатли тиллардан биридир. Унинг имкониятлари жуда катта. Ўта нозик маъноларни, ҳис-туйғуларни теран ифодалашда араб тилининг олдига тушадигани йўқ, десак муболага бўлмайди.

Қуръон ўқиётган одам хаёлини бир ерга жамласа, дили яйрайди, имони кучаяди, тиловат учун оладиган ажр-мукофоти ортади. Баъзи салафлар Қуръон ўқиётган-ларида - қалблари таскин топиши учун - битта оятни қайта-қайта такрорлашган. Улуғлар бу борада ҳам бизга ёрқин ўрнак бўлишган.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Илмсиз бажарилган ибодатда, тушунмасдан эгалланган илмда, тадаббурсиз қироатда яхшилик йўқ(Доримий “Сунан”да ривоят қилган.)”.

Молик ибн Динор: “Эй Қуръон аҳли! Бу Китоб қалбингизга нима экди? Зотан, баҳор ёмғири ерни ям-яшил майсаларга буркаганидек Қуръон мўмин киши қалбини яшнатади”, деган.

Аҳмад ибн Абулҳаворий айтади: “Агар Қуръон ўқувчи оятлар мазмунини теран англаганида(Куръонни тадаббур қилиш икки хил бўлади: муфассал (мукаммал) тадаббур хдмда мужмал (умумий) тадаббур. Қуръон ўқувчи ёки қироатни эшитаётган одам оятлар маъносини тушуниши, ўзи учун панд-насихдт олиши муфассал та-даббурдир. Қори ёки соме, “Бу - Аллоҳ таолонинг Каломи” деб хаёлини бир ерга жамлаши, бошқа нарсага чалғимаслиги мужмал тадаббур саналади.), берилган шунча неъматлардан боши осмонга етиб, тонггача мижжа қоқмай чиқарди(Манба: Зиёвуддин Раҳим, “Куръон - қалблар шифоси”.)”.

Набий соллаллоху алайҳи ва саллам оятларни дона-дона қилиб, чиройли қироат қилганлар. Кимда-ким у зот алайҳиссалом суннатларига амал қилса, қалбида хушуъ пайдо бўлади. Куръонни шошилиб ўқиш, Каломуллоҳ маз-мунини англамаслик кишини ибодат лаззатидан айиради.

Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар, овозларини чиқариб тиловат қилдилар, лекин бир оятни ташлаб кетдилар. Шунда:

- Эй фалончи, мана бу сурадан бирон нарсани тушириб қолдирдимми? - деб сўрадилар. У: “Билмайман”, деди. Кейин бошқасидан сўрадилар. Икки-уч кишига шу ҳақида савол бердилар. Уларнинг ҳаммаси “Билмайман”, деб жавоб қилди. Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам сўрадилар:

- Орангизда Убай борми?

- Ҳа.

- Эй Убай, бу сурадан бирон оятни тушириб қолдирдимми?

- Ҳа, фалон оятни ўқимадингиз.

- Нега менга луқма бермадинг?

- У оят насх қилинган ёки (ҳукми) кўтарилган деб ўйладим.

Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Одамларга нима бўлди?! Уларга Аллоҳнинг Китоби тиловат қилинса-ю, ундан қайси (оят ўқилмай) ташлаб кетилганини билишмаса?! Аллоҳнинг буюклиги Бани Исроил қалбидан мана шу тарзда чиқарилган. Уларнинг таналари ҳозир-у, қалблари ғоиб (йўқ) бўларди. Бирон банданинг қалби танаси билан шоҳид (ҳозир) бўлмагунича Аллоҳ унинг амалини қабул этмайди(Муҳаммад ибн Наср Марвазий “Таъзиму қадрис салот”да ривоят қилган. Ривоят санади заиф.).

Бундан чиқди, қуруқ тана билан қилинган ибодат тўкис бўлмайди, намоз ўқиётганда қалб ҳам иштирок этиши зарур. Аллоҳ тана ва қалб билан бажарилган ибодатни ҳусни қабул этади. Азизлар, Аллоҳ таолонинг мана бу сўзига эътибор бг райлик, у ҳақида мушоҳада юритайлик:

“Агар Биз бу Куръонни бирон тоққа нозил қилганимизда, албатта сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб-ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлардингиз. (Лекин айрим инсонлар диллари тоғнинг тошиданда каттиқроқ бўлгани сабаб уларга Қуръон оятлари ҳам таъсир қилмайди). Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз” (Ҳашр сураси, 21-оят).

Салобати билан одамларни лол қолдирадиган пур-виқор тоғлар Қуръон мазмунини англаб етганида Аллоҳ-дан қўрққанидан парча-парча бўлиб ёрилиб кетарди. Энди инсон зоти икки кулоғи билан Каломуллоҳни эши-тиб туриб мазмунини қандай тушунмасин, қалби таскин топмасин, Аллоҳни ёд этганда дили юмшамасин?!

Одам жонсиз темир ускуна эмаски, бир ишни одатий юмушга айлантириб олса, намоздаги рукуьларни, саждаларни ҳиссиз, шуурсиз бажарса, ибодат лаззатини туймаса. Аслида инсоннинг дукиллаб уриб турган юраги - қалби, бирон нарсадан таъсирланадиган ҳис-туйғулари бор. Шундай экан, ҳазрати одам боласи намозда нима ўқиёт ганига эътибор берса, Аллоҳ олдида турганини унутмаса, хушуъ сари қадам ташлайди.

Зиёвуддин Раҳимнинг

"Намозда хушуъ" китобидан