Шариатда бидъат номи билан танилган нарсалар ҳам гуноҳлар сафига қўшилади. Одамлар дин борасида янгилик чиқариб, ихтиро қилган нарсалар бидъатдир. У эътиқодий бидъатми, амалий бидъатми фарқи йўқ.
Бидъатлар ҳаромнинг бир тури бўлиб, у оддий гуноҳлардан фарқланади. Бидъатчи одам бу бидъати билан Аллоҳ таолога яқин бўлмоқчи бўлади ва у мана шу бидъати билан Аллоҳ таолога итоат этяпман, унга бандалик қиляпман деб ўйлайди. Бу хатарлидир.
Бидъат Аллоҳ таоло элчиси орқали юборган Қуръонида нозил қилган Ҳаққа тескари эътиқод бўлади. Бу энди ё эътиқодий ё қавлий бидъат бўлади. Бундай бидъат билмаган ҳолда Аллоҳнинг шаънига сўз айтишдир. Бу ҳаром қилинган нарсаларнинг энг катталаридандир. Балки бу Ибнул Қоййим айтганидек, ҳаром қилинган нарсаларнинг буюгидир. Аллоҳ таоло айтади:
“Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос”. (Аъроф сураси,33-оят)
Бу бобга ҳеч бир ниятсиз Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром қилиш ҳам киради. Аллоҳ таоло айтади:
“Айтинг: «Хабар берингизчи (эй муш-риклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқу рўздан (айримларини) ҳаром, (айрим-ларини) ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «(Хабар берингизчи, бундай қилиш учун) сизларга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳ шаънига бўҳтон қилмоқдамисизлар?!”. (Юнус сураси, 59-оят)
Ёки шариатда бўлмаган нарса билан Аллоҳга бандалик қилиши билан бўлади, масалан, диндаги расм-русумлар каби. Аллоҳ таоло айтади:
“Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари - бутлари бордир?!” (Шўро сура-си, 21-оят)
Ҳадисда келади: “Ишларнинг кейин чиқ-қанларидан сақланинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир”.
“Ким биз буюрмаган ишни қилса қайтарилур (яъни, Шариатга хилоф бўлган ҳар қан-дай йш-амал, битим ботилдир)”, дедилар.
Юқорида айтганимиз икки эътиқодий ва амалий бидъат бир-бирига ўзаро жипс боғлангандир. Уларнинг бири-биридан ажралаши камдан-кам содир бўлади. Дедилар: Сўз бидъати амал бидъатига уйланди. Иккови тўй билан овора бўлиб турган пайтларида, валади зино фарзандлари туғилди. Энди улар Ислом диёрини бузиб юрибдилар, бандалар ва мамлакатлар уларнинг дастидан Аллоҳ таолога дод деб шикоят қилмоқдалар.
Динни бузувчироқ бўлгани учун Иблисга гуноҳлар ичида бидъат суюклироқдир. Чунки бидъатчи одам бу бидъатидан тавба қилмайди, балки халқни шунга даъват қилади. Чунки бидъатнинг замирида Аллоҳ қайтарган нарсани эътиборга олиб, Аллоҳ эътиборга олган нарсани қайтариш, Аллоҳга душман бўлганни дўст тутиб, У Зотга дўст бўлганни душман билиш, У Зот қайтарган нарсани исбот қилиб, У Зот исбот қилган нарсани қайтариш бордир.
Бидъатнинг ҳаммаси ҳам бир мартабада бўлмай унинг турлари бордир - қаттиқ бидъат, енгил бидъат, иттифоқ қилинган бидъат, ихтилоф бўлган бидъат.
Қаттиқ бидъат: Бидъатнинг бу тури инсонни куфр даражасигача етказади. Аллоҳ сақласин. Уни Ислом динидан чиқаради, умматдан ажратади, худди нусайрийлар (христиан динидаги оқим), дурзий элатлари, айрим хаддан ошган шийъалар ва бошқа оқимлар кабики, улар Исломнинг асосларига қарши чиқиб, умматдан ажралиб олган фирқалардир. Улар ҳақида имом Ғаззолий айтади: Уларнинг ташлари тарк қилмоқ, ичлари эса нақд куфрдир.
Яна ўша қаттиқ бидъатдан кўра даражаси пастроғ бидъатлар ҳам борки, инсонни куфр даражасига эмас, балки бузуқликка - бузуқ йўл эмас, бузуқ эътиқодга олиб боради. Масалан, хаворижлар - Ислом ҳукуматига қарши чиққан фирқалар шундай бидъатчилардир. Улардан айримлари намозни узоқ ўқийдилар, рўза, тиловатни кўп қиладилар. “Ҳатто уларнинг намозини кўриб ўз намозларингизни, рўзаларини кўриб ўз рўзангизни, қироатларини кўриб ўз қироатларингизни ҳақир санаб қоласизлар”. Уларнинг офати дилларида эмас, балки ақл-ларида, саркашликларидадирки, Ибн Қаййим айтишича: Улар бу ишлари билан мусулмонларни ўлдириб, бутпарастликка даъват қилаётган бўладилар. Яна рофизийя, Қадарийя, мўътазила, жаҳамийя фирқалари ҳам хаворижлар кабидир.
Бидъат турларидан яна бири енгил бидъатдир. Одатда бундай бидъатга хато ижтиҳод қилганда, аниқ билмаган ҳолда далил келтиришда қўл уриладики, бу гуноҳи сағиралар кабидир.
Яна ихтилофли бидъатлар ҳам бўлиб, бир қавм уни бидъат деса, яна бир қавм уни инкор этади. Бу энди ақида ва усул фани эмас, балки амал ва фарълар масъалаларидир.
Ихтилофли бидъатларнинг яна бир мисоли будир: Ибодатларни маҳкам ушлаб олиб, тўхтамай ибодат қилиш ҳам бидъатдир.
Демак, бидъатларнинг ҳаммаси ҳам бир хил, бир даражада эмас, бидъатчилар ҳам шундай. Уларнинг орасида бидъатга даъват қилувчилари бор, шунингдек, ўзи бидъатга эргашсада, ўзгани даъват қилмайдиганлари ҳам бўладики, ҳар бирларининг ўзига яраша ҳукмлари бордир.
Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан