loader
Foto

Тавҳид мусулмоннинг ҳаётдаги даъватидир

Аллоҳ таоло инсон ва жинларнинг вазифаларини шундай белгилайди:

"Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман". (Ва-з-зориёт сураси 56-57)

Бу ояти карима уларнинг шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат учун яратилганини кўрсатмоқда. Бу уларнинг яратилишидаги ҳикмат ва ғоядир. Аллоҳ уларни яратувчини танимай, Унинг қадрини билмай ҳайвонлар каби еб-ичиш учун эмас, балки онгли равишда тавозе билан ибодатларини фақат Аллоҳ учун қилсин, дея яратган.

Кимки борлиғининг мақсадини, ҳаётдаги вазифасиники —бу ёлғиз бўлган Аллоҳга ибодатдир— ўтамаса, бундай инсон инсоний мақомидан ҳайвоний мақомга, балки унданда пастроқ мақомга тушган бўлади.

Тавхид Ислом миллатининг бошқа миллатларга даъватидир.

Тавхид мусулмоннинг мусулмонга ҳам, мусулмонлардан бошқаларга ҳам чақириғидир. Шунинг учун ҳам пайғамбаримизсаллаллоҳу алайҳи вассалом ер юзининг бутун подшоҳларига ушбу оятдаги даъват билан хитоб қилганлар:

“Айтинг (эй Муҳаммад):" Эй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар) бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бир сўзга келингиз—ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик. Унга хеч нарсани шерик қилмайлик ва биров-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик". Агар улар (яъни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): "Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар— ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз", деб айтинглар". (Оли Имрон сураси 64)

Саҳобалар ва уларнинг издошлари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бу даъватни ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни яхши билишар эди. Форс қўшинининг лашкарбошиси Рустам Қодисия урушида Рибби бин Амирдан: "Сиз кимсиз, мақсадингиз нима?", деб сўраганида у шундай жавоб берган эди: "Биз инсонларни қулларга ибодат қилишдан Аллоҳга ибодат қилишга, тор дунёни кенг қилишга, динларнинг зулми ўрнига Исломнинг адолатини ўрнатиш учун Аллоҳ томонидан яратилган бир миллатмиз".

Тавхид қандай амалга ошади?

Исломнинг юксалишига ва унинг ҳимоясига буюк аҳамият берган тавҳид ушбу унсурлар орқали амалга ошади:

1. Ихлос билан ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш;

2. Бутун маъбудларни инкор қилиш, уларга ибодат қилганлардан узоқлашиш;

3. Ширкнинг бутун даража ва турларидан сақланиб, унга олиб борадиган йўлларни тўсиш;

Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Тавҳид ҳақиқати” китобидан

Абу Муслим тайёрлади