loader
Foto

Исломда соқол масаласи

Илк ислом даврида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, соқол қўйиб юрардилар. Ҳадисларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соқол қўйиш ва уни олмасликка чақирганлар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолларни тўлиқ қўйинглар, мўйлабларни қиринглар», дедилар». (Бухорий, Муслим)

Имом Бухорийнинг ҳадислар тўпламида айтиладики, сўнгги ва ундан олдинги ҳаж вактида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга кесилган соч-соқолларидан олишга рухсат берганлар. Шу тариқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олинган соч ва соқоллари сақлаб қолинган, сўнгра ислом дунёсининг барча қисмларига тарқатилган. Мусулмонлар бу соч-соқолларни шиша идишларда сақлашган ва яшил матога ўриб қўйишган.

Ўрта асрлар

Соқол олишнинг тақиқланганлиги ҳақида зоҳирийлардан бўлган фақиҳ Ибн Ҳазм, маликий ал-Хаттоб, ханбалий ас-Саффарини, ҳанафий Ибн Обидин томонидан ёзилган.

Соқол олишни тақиқлаш ҳақидаги кўпчилик уламоларнинг фикрига шофеийлар мазҳабининг баъзи вакиллари қарши бўлиб, улар бунинг маъқул эмаслиги (макрух) ҳақида гапиришган, аммо уни ҳаром деб билишмаган. Ар-Рафий, ан-Нававий, Закариё ал-Ансорий ва ал-Хатиб ал-Шарбиний шундай деб айтишган. Лекин шунга қарамай, ал-Зарқоший, ал-Ҳалимий, ал-Каффал аш-Шоший ва ал-Азрийлар соқол олишнинг тақиқланишини тўғри фикр деб билишган.



Ҳозирги кун

Анъанавий араб жамиятида одамнинг ижтимоий мақоми унинг соқоли узунлиги, шакли ва рангига боғлиқдир. Замонавий салафий уламоларнинг (Ибн Боз, Усаймин, Албаний ва б.) ҳисоблашича, соқол эркакларни аёллардан ва соқол қўймайдиган кофирлардан ажратиб туради. Соқол олиш тақиқланган (ҳаром) ва гуноҳ ҳисобланган. Шиа оятуллоҳлари Али Систаний ва Муҳаммад Шерозийда ҳам соқол олишга нисбатан худди шундай муносабат бўлган. 2012 йил оятуллоҳ Али Хаменеи Эрон миллий телевидениеси эфирида Марокаш қироли Муҳаммад VI нинг калта соқолини «шармандалик» деб атади. Ўз навбатида, қирол буни «аҳмоқлик» деб атади.

Яқин Шарқ

Яқин Шарқнинг айрим мамлакатларида (масалан, Ливанда) соқол қўйиб юрган шахслар, бу ҳатто диний сабаб билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам, полиция томонидан ўз шахсига нисбатан шубҳали муносабатда дуч келиши мумкин.

Айрим маълумотларга кўра, курдлар Ислом Давлати жангариларига қарши урушаётган Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли курдлар Туркиянинг жануби-шарқида соқол қўйган ИШИДнинг аъзоларидан фарқ қилиш учун оммавий равишда соқолини олиб ташлай бошлади. Соқол қўйиш фақат ИШИД аъзоларига хос хусусият бўлмасада, Курдистон Ишчи партияси аъзолари одамларни фақат соқоли борлиги учун қатл қилган ҳолатлар ҳам маълум. Туркияда соқол қўйиш суннат ҳисобланади ва фақат катта ёшдаги эркаклар учун тавсия этилади. Лекин Туркия ҳуқуқ кодексига мувофиқ давлат хизматчисига соқол қўйиш тақиқланган.

Мисрда Хусни Мубарак ҳукмронлиги даврида соқол президентга қарши кайфиятдаги исломий кучлар рамзи сифатида кўриб чиқилган, гарчи фақат мусулмонлар эмас балки копт-насронийлар (масалан, патриарх Феодор II) ҳам соқол қўйган бўлса-да. Мусулмон-биродарлар тартибга солинган соқол қўярди, салафийлар жуда катта соқол қўйиб мўйловини қиртишлаб юрарди. Уларнинг айримлари соқолини хина билан бўярди: тўқ қизилдан тўқ сариқ ранггача. Барча давлат хизматчилари соқолини олиб ташлашга мажбур бўлган, лекин Мубарак режими қулаганидан кейин соқол қўйиш яна урф бўлди.

Афғонистон «Толибон» ҳокимлиги остида

27 сентябрда «толибон» Қобулни жангсиз босиб олгач, янги ташкил қилинган Афғонистон Ислом Амирлиги шариат меъёрларини жорий қилдилар. Бошқа нарсалар қатори, эркаклар қалин соқол ўстиришлари керак эди; "Соқолни текшириш" бошланди. Соқоллари мушт узунлигидан калта бўлганлар калтакланиши мумкин эди.

Покистон

Покистоннинг толиблар назорат остида бўлган қабилалар ҳудудида жойлашган Баджаур агентлигида сартарошхоналар эшикларида соқол олиш исломга зид эканлиги ва тақиқни бузганлар ўлдирилиши ҳақида огоҳлантиришлар илиб қўйилган. Бир нечта сартарошхона тақиққа риоя қилишдан бош тортганлиги учун портлатиб юборилди. Худди шундай огоҳлантиришлар Вазиристон сартарошхоналарига ҳам берилди.

Ўрта Осиё

Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармасининг расмий позицияси шундан иборатки, соқол ўстириш суннатдир (яъни ихтиёрий), соқол олишнинг гуноҳкорлиги тўғрисида фақат ваҳҳобийлар гапиришади. Соқол қўйиш мажбурий эмаслиги ҳақидаги масалада Қозоғистон руҳонийлари Мисрнинг XX аср уламолари Муҳаммад Абу Захр (1898-1974) ва Маҳмуд Шалтутга (1893-1963) ва Миср Фатволар бўйича Бошқармаси қарорларига таянади. "Диншунослик маркази" раҳбари Танжариқ Турганқуловнинг Гилманий номидаги Астана масжиди веб-сайтида келтирилган сўзларига кўра, ҳозирги Қозоғистон ёш мусулмонлари томонидан соқол ўстириш, мусулмон жамоасида нифоқ солиш учун қилинмоқда эмиш.

Россия

Россия Федерациясининг Қорачой-Черкес Республикаси МДБ Уламолар Кенгашининг 2011 йил 27 августдаги қарорига биноан, ҳанафий мазҳабига кўра соқол қўйиш вожибдир. Уламолар Кенгаши ҚЧР барча имомларига "кўриш мумкин бўлган минимал даражада соқол қўйиш"ни буюрди (яъни, устара билан қирдириш тақиқланди).

Тюмен вилояти муфтийси Илдар Заганшиннинг сўзларига кўра, соқол қўйиш татар халқининг урф-одати эмас, соқол қўйиш учун ушбу ҳуқуқни қўлга киритиш керак. Оила қургандан кейин, 30-35 ёшда калта соқол қўйилиши мумкин ва фақат 60 ёшга тўлгандан кейингина соқолни узун қилиб ўстириш мумкин экан.

Москва Мемориал масжидининг имом-хатиби Шамил Аляутдинов "Соқол қўйиш" номли мақоласида соқол қўйиш «мажбурий (фарз) эмас» ва бундай фикр «саводсизликнинг намоён бўлишидан биридир»" деб таъкидлади. Бу масалада у, қозоғистонлик ҳамкасблари сингари, XX асрда яшаб ўтган Миср уламолари Муҳаммад Абу Заҳр ва Маҳмуд Шалтутнинг фикрига таянади.

Шимолий Кавказда, хусусан Доғистонда, соқол қўйиш полиция ходимлари томонидан фуқароларни "диний экстремизм" тоифасида "профилактика ҳисобига" қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Соқолни калталаб юриш

Олимларининг кўпчилиги соқолнинг узунлиги мушт узунлигидан ошса, калталашга рухсат берарди. Фақат баъзи шофеийлар (ал-Нававий ва бошқалар) соқолни "қўйиб юбориш" ҳақидаги умумий далиллар асосида уни калталаш мумкин эмас деб ҳисоблашган. Соқолни қисқартиришнинг жоизлиги Муҳаммад ибн Умар ва Абу Хурайра шерикларининг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ўтмишдаги кўплаб уламоларнинг сўзлари (Ҳассан Басрий, Ибн Абд ал-Барр, Ибн Таймия, Ибн Обидин) томонидан кўрсатилган.

Мўйловни калталаш

Ислом уламолари орасида мўйловни қандай қисқартириш борасида ихтилофлар мавжуд. Шофеийлар ва имом Малик Ибн Анас қисқартириш фақат лаб четидан ташқаридаги мўйларни олиб ташлаш билан чекланиши керак деб ҳисоблашган. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг айтишича, мўйловни қисқартириш ёки олиб ташлашнинг ёмон жойи йўқ. Дастлабки ҳанафийлар (ат-Таҳовий ва бошқалар) калталаш деганда тўлиқ йўқ қилишни (истиъсаль) тушунганлар, кейинги ҳанафийлар эса мўйловни қисқартириш керак, лекин бутунлай олиб ташламаслик лозим деб айтишган.

Имом Молик мўйловни тўлиқ қириб ташлашни янгилик киритиш деб атаган, унинг мазҳабидаги издошларидан бири Ибн Фархун эса (1396 йил вафот этган) ҳаттоки мўйлови тўлиқ қириб ташланган шахслардан гувоҳлик кўрсатмалари олишни тақиқлаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига келадиган бўлсак, уларнинг баъзилари (Абу Умам Баҳили, Микдам ибн Мадикариб, Утба ибн Авф, Ҳажжаж ибн Амир, Абдуллоҳ ибн Бишр ва бошқалар) мўйловини калталаган, баъзилари (Абу Саид ал-Худрий, Жобир ибн Абдуллоҳ, Ибн Умар, Абу Усайд ал-Ансорий, Салама ибн ал-Акуа, Абу Рафия ва бошқалар) эса тўлиқ олиб ташлашган.