Соқол, шунингдек, шамоллашга қарши курашда ёрдам беради, чунки бўйин соҳасига совуқ ҳаво келишининг олдини олади ва унинг ҳароратини оширади, бу эса йўталдан тезроқ қутулишга ёрдам беради, шунингдек, соқолли эркаклар астма ва аллергияни ҳам осон бошидан ўтказади.
Бундан ташқари, соқол теридаги тошмалардан сақлайди, ахир эркаклар соқолини олиш вақтида пайдо бўладиган микроскопик жароҳатларга осонлик билан микроб тушади.
Таъкидлаш жоизки, соқол мусулмонлар ташқи кўринишининг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўйловни қисқартиринглар ва соқолни қўйинглар», дедилар. (Бухорий ва Муслим)