Россия Болтиқбўйи давлатлари, Польша, Финляндия ва Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи. Бу ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
«Менимча, биз Россия Федерацияси президентининг риторикасига эътибор беришимиз керак. У тўхташ ниятида эмас. У бизни тўлиқ босиб олмоқчи. Баъзида ҳамкорларнинг Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўринишидаги ишончсизлиги РФ кучларига қўшимча жасурлик беради. Россия президенти Украинани вайрон қилмагунча тинчланмайди. Украинадан кейин ким хавф остида қолишини биласиз. Агар Украина омон қолмаса, Литва, Латвия, Эстония, Молдова кейинги бўлиши мумкин. Яқинда у Финляндия ва Ўзбекистон ҳақида гапира бошлади. Биз барчамиз биргаликда уни тинчитмасак, Путин бу ишни тўхтатмайди», – деди Украина раҳбари.