loader
Foto

Тасаввуфнинг барчаси ортиқча нарсани тарк қилишдир

Мен айтаманки, муаллиф роҳимаҳуллоҳ рост айтган. Шу сабабли имом, ҳофиз, муҳаддис, зоҳид, жуда кўп асарлар соҳиби, “Сунани Абу Довуд”нинг ровийларидан бири - Абу Саид ибн Аъробий (Аҳмад ибн Муҳаммад) Басрий (340 ҳижрий санада вафот этган) роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Тасаввуфнинг барчаси ортиқча нарсани тарк қилиш, маърифатнинг барчаси билмасликни эътироф қилиш (тан олиш), зоҳидликнинг барчаси лозим бўлган нарсани олиш, муомаланинг барчаси энг яхши ва энг яхшисини ишлатиш, ризонинг барчаси эътирозни тарк қилиш ва офиятнинг барчаси такаллуфсиз такаллуфни йўқотишдир”.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан