loader
Foto

Мол-дунё, обрў, мансабни севмоқ

Дунёни севиш мол-дунё, обрў-эътибор, шарафни севиб, унга ҳарис бўлмоқликда ҳам гавдаланадики, бу нарсалар инсонни ўша истакларига етишда ўз асоси ва мартабасидан тушишига сабаб бўлади. Бу эса дин ҳам, иймон ҳам зое бўлди демакдир. Бу ҳақда ҳадис келган: “Икки оч бўрининг бир қўйни тунашлиги кишининг мол-дунё, шарафга ҳарислиги унинг динини бузгани олдида ҳеч нарса эмас!”.

Инсон ҳарисликка муҳтож, лекин бу маълум миқдорда бўлиши шарт. Агар унинг ҳарислигининг боғланган ипи бўлмаса, унга эрк бериб юборса, керак бўлган миқдоридан ўтиб кетади ва подадан ажраган қўйни икки оч бўри қандай майдалаб ташласа шундай фасод қилади. Чунки бу ҳирс шариат қоралаган бузуглик ва зўравонликни истайди:

“Биз ўша Охират диёрини Ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир”. (Қасос сураси, 83-оят)

Дунёни севиб, уни исташнинг кўринишларидан яна бири мансабларга ҳарис бўлиш, бошлиқликка итдек ташланиш, ташқи кўринишга рағбат қилишдирки, бу ишлар кўпинча белларни синдиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ум-матларини бундан қайтарганлар: “Сизлар бошлиқликка ҳарис бўласизлар, лекин у Қиёмат кунида ҳасрат, надоматдир. Эмиш бунча яхши, сутдан ажраш бунча ёмон”.

Яъни, у зот мажозий қилиб инсон бошлиқ бўлган пайтда у бошлиқнинг фойдасини эмишга ўхшатса, энди четланиш ёки ўлим сабабли у бошлиқлиқцан ажралишни эса гўдакнинг сутдан ажратилишига ўхшатмоқда. Бошлиқлик инсонга баъзи фойда ва нақд лаззатларни олиб келсада, тезда бу лаззатлар ундан узилиб, унда хасрат ва машаққатни қолдиради. Оқил одам мана бундай ортида хасратлар ётган лаззатга ҳарис бўлмайди.

Қалб гуноҳларининг катталаридан яна бири Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмоқдир. Аллоҳ таоло пайғамбари Яъқуб алайҳис-саломнинг тилидан гапиради:

“..ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси,87-оят)

Халили Иброҳим алайҳис-саломнинг тилидан ҳам гапиради:

“Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат адашган кимсаларгина ноумид бўлурлар”. (Ҳижр сураси, 56-оят)

Яна ўша катта гуноҳлардан бири Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлишдир. Аллоҳ таоло айтади:

“Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хо-тиржам бўлур”. (Аъроф сураси, 99-оят)

Яна улардан бири мўминлар жамиятида бу-уқликни ёйилишини севмоқликдир. Аллоҳ таоло айтади:

“Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз”. (Нур сураси, 19-оят)

Бу қалб гуноҳларига хос бўлган ҳалок қилгувчи нарсаларки, кўпчилик бундан ғофилдирлар. Кўпчилик бутун гамларини ташқи амаллар, талаб қилинган тоатлар, қайтарилган гунохдардан қайтишгагина қаратадилар.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан