loader
Foto

Баъзи сўфийларнинг зоҳирий илмни қоралаши уларни Исломдан чиқариши мумкин

Ҳофиз ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ “Шарҳ ҳадис ал-илм” китобида қуйидагиларни айтган: “Ботиний илмни даъво қиладиган, у ҳақида гапирадиган ва у билан чегараланган кўпчилик шариат ҳукмлари, ҳалол ва ҳаром (илми) бўлган зоҳирий илмни қоралайди. Унинг аҳлига таъна қилиб: “Улар (ҳақиқий ботиний илмдан) тўсилганлар ва пўстлоқ (пўчоқ) соҳиблари”, дейдилар.

Бу эса шариати мутаҳҳара, пайғамбарлар уларга қизиқтириб олиб келган ва эътибор берган солиҳ амалларни ҳақоратлашни келтириб чиқаради. Эҳтимол, уларнинг баъзилари таклиф (шариат бандаларга юклаган амал)лардан оғган ва уларни омма учун, уларга етиб бориш (ўрганиш)га ҳожат йўқ ҳамда у тўсиқ деб даъво қиладилар!

Улар Жунайд Бағдодий ва бошқа ориф зотлар айтгани каби, Сақар (дўзах)га етиб борганлар. Бу шайтоннинг энг катта алдови ва уларни ғурурга кетказишидир. Уларни Исломдан чиқармагунча, улар билан ўйнашаверади.

Уларнинг ораларида ботиний илм нубувват токчасидан ҳам, Китоб ва Суннатдан ҳам олинмайди, балки у хаёл, илҳом ва кашфлардан олинади, деб ўйлайдиганлари ҳам бор. Улар комил шариатга нисбатан ёмон фикрга борганлар. Улар шариатни қалблар тўғрилиги ва ғайбларни ўта билувчи Зотга яқинлаштирадиган фойдали илмни келтирмаган, деб ўйлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу бобда олиб келган нарсалардан буткул юз ўгиришлари, у ҳақида қуруқ фикр ва хаёллар билан гапирганларини келтириб чиқаради. (Шу тариқа) улар ўзлари ҳам адашдилар ва ўзгаларни ҳам адаштирдилар”.

Матн:

Билгинки, ҳақиқатга нафс уни қабул қилиши билан гувоҳ бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини кўрмайсанми (эшитмайсанми): "Гарчи фатво берувчилар сенга фатво берсалар-да, қалбингдан сўра”.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан