loader
Foto

Товуқ динозаврларнинг энг яқин "қариндоши" бўлиб чиқди

Кент университети олимлари товуқ ва курка барча замонавий қушларнинг умумий аждоди – қанотли динозаврга нисбатан энг кам хромосома ўзгаришига эга эканлигини аниқладилар.

Қушларнинг динозаврлардан келиб чиқиши узоқ вақтдан бери шубҳасиздир. Бироқ, олимлар динозаврлар йўқ бўлиб кетганидан кейин қушларнинг тез турланишига нима сабаб бўлганлиги ҳақида баҳслашишда давом этмоқдалар. Шу нуқтаи назардан, судралиб юрувчилар орасида қушлар ва уларнинг аждодлари геномларини қиёсий ўрганиш жуда фойдали.

Кент университети (Буюк Британия) олимлари гуруҳи бешта қушнинг тўлиқ геномларини – товуқ, курка, зебра амадин, тўлқинсимон тўтиқуш ва ўрдакни ўрганишди ва солиштиришди. Тадқиқотда жами 22 геном ўрганилди, улардан 1 таси судралиб юрувчи геноми эди. Тадқиқотнинг мақсадларидан бири қанотли динозаврнинг кариотипини тузиш эди.

Қушларнинг геномлари умуртқали ҳайвонларнинг бошқа вакилларига қараганда майда мини-хромосомаларга эга эканлиги билан фарқ қилади. Тахминларга кўра, генетик материалнинг генларга бой бўлган бу ҳудудлари динозаврларда ҳам мавжуд бўлган.

Тадқиқот натижасида эволюция пайтида товуқ аждодига нисбатан энг кам хромосома ўзгаришига эришгани аниқланди. Курка қанотли динозаврнинг хромосома тўпламига мувофиқ иккинчи ўринни эгаллади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, зебра амадин ва тўлқинсимон тўтиқуш аждодлари энг тез ривожланганлигини аниқладилар. Бу сайроқи қушлар ва уларга алоқадор турлар бошқа қуш турларига қараганда тезроқ ривожланган деган назарияни тасдиқлайди.

Тадқиқотнинг батафсил тавсифи билан олимларнинг мақоласи BMC Genomics журналида чоп этилди.