loader
Foto

Гигант одамлар

Булар, хусусан, археологик топилмалар: ҳозирги кунгача сақланиб қолган, замонавий инсоннинг жисмоний имкониятларига мос келмайдиган ўлчамлари билан ажойиб тузилмалар бўлган қадимийликнинг ёзма далилларидир.

Дунёнинг турли бурчакларида бундай ғалати циклопик иншоотларни топишингиз мумкин. Энг ажойиб иншоотлардан бири Ливандаги Баалбек террасасидир.

Унинг улуғворлиги у қурилган тошларнинг катталиги билан таъкидланади.

Баалбекда дунёдаги энг катта қайта ишланган тош жойлашган. Унинг қадимий номи Гайяр ал-Кибли бўлиб, "Жануб тоши" деган маънони англатади. Тошнинг ҳажми 433 м3, оғирлиги 1300 ёки ҳатто 2000 тоннани ташкил қилади. Муҳандис О.Коломийчукнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу тош блокни жойидан кўчириш учун 60 минг кишининг бир вақтдаги ҳаракатлари керак!

Террасанинг шимоли-ғарбий бурчагида бугунги кунда ҳам учта ғайриоддий катта плиталарни кўриш мумкин. Бу машҳур трилитон (учта тош) блоклари. Уларнинг ҳар бирининг ҳажми 300 куб метрдан ортиқ, оғирлиги эса 800 тоннага яқин.

Гигантлардан бошқа ким бундай улкан тошларни ташиш ва қайта ишлашга қодир эди?

Мисрда, Фиръавн Хафре ибодатхонасида оғирлиги 500 тонна бўлган блок мавжуд. Юнонистонда Тиринф қалъа деворлари сақланиб қолган, уларнинг қалинлиги 20 метрга этади, девордаги тошларнинг оғирлиги эса 125 тоннани ташкил қилади.

Гигантлар жамоаси эҳтимол, Миср ва Мексика пирамидалари, Стоунхенжни қурилишида иштирок этган бўлиши, Пасха оролининг қирғоқларида бир неча ўнлаб километр масофага ташилган ва орол қирғоқлари бўйлаб қурилган вулқонда пайдо бўлган тоғ жинсларидан ўйилган баландлиги 8 метр ва оғирлиги 50 тоннагача бўлган 500 га яқин улкан тош бутлар - ҳайкалларни ўрнатган бўлиши мумкин.

Марказий Америкада, Коста-Риканинг жунглиларида Лас Болас Грандес деб номланган улкан тош шарлар тарқалган - оғирлиги 16 тонна ва диаметри 2,5 метрга етадиганлар бор.

Гигантлар ҳақида ривоятлар

Турли манбаларда гигантлар ҳақида жуда кўп ҳужжатли маълумотлар мавжуд. Келинг, улардан баъзиларини кўриб чиқайлик.

Жанубий Африкада, Окованго дарёсида маҳаллий аҳоли бу жойларда ўтмишда яшаган гигантлар ҳақида гапиришади. Уларнинг афсоналаридан бирида айтилишича, "гигантлар ақл бовар қилмайдиган кучга эга эдилар. Бир қўли билан дарёлар оқимини тўсардилар. Уларнинг овози шу қадар баланд эдики, бир қишлоқдан иккинчи қишлоққа эшитиларди. Девқматлардан бири йўталганда, қушларни шамол учириб кетгандек бўларди.

Овда улар кунига юзлаб километр юришарди, ўлдирилган филлар ва бегемотларни осонгина елкаларига ташлаб, уйга олиб кетарди. Уларнинг қуроллари пальма дарахтининг танасидан ясалган камонлар эди. Ҳатто ер ҳам уларни зўрға кўтапиб юрарди.

Инка афсоналарида айтилишича, Инка XII Аятарко Кусо ҳукмронлиги даврида океан қирғоғидан улкан қамишли салларда мамлакатга шунчалик катта одамлар келишганки, ҳатто энг баланд ҳинду ҳам уларнинг фақат тиззаларига етган. Сочлари елкаларига тушган, юзлари соқолсиз эди.

Улардан баъзилари ҳайвонлар терисини ёпиниб олган, бошқалари бутунлай яланғоч бўлишган. Соҳил бўйлаб ҳаракатланиб, улар мамлакатни вайрон қилишди - ахир, уларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида 50 кишидан кўпроқ овқат ерди!

Қадимги Бобилнинг пахсадан ясалган плиталаридан бирида айтилишича, Бобил давлати руҳонийлари барча астрономик билимларни Жанубий Осиёда яшаган бўйи 4 метрдан ошган гинатлардан олган.

Минг йил олдин яшаган араб сайёҳи Ибн Фадлан олти метрли одам скелетини кўрган, унга буни хазар подшосининг фуқаролари кўрсатган. Худди шу ўлчамдаги скелет Швейцариядаги Люцерн шаҳри музейида рус классик ёзувчилари Тургенев ва Короленко томонидан кўрилган. Уларга айтилишича, бу улкан суяклар 1577 йилда шифокор Феликс Платнер томонидан тоғли ғорда топилган.

Фақат тўрт ёки олти метрли гигантлар энг улкан гигантлар эмасди. Американи забт этган испанлар, гўё Ацтек ибодатхоналаридан бирида баландлиги 20 метргача бўлган скелет топдилар. Бу энди паҳлавонлар кўлами. Испанлар уни Рим папасига совға сифатида юборишди. 19-асрнинг бошларида АҚШ ҳукуматида бош археолог бўлиб ишлаган Уитни исмли шахс диаметри икки метр бўлган бош суягини текширди. У Огайо штатидаги конлардан бирида топилган.

Гигантларнинг мавжудлигининг яққол далили - уларнинг улкан оёқларининг излари. Улардан энг машҳури Жанубий Африкада жойлашган. У ўтган асрнинг бошларида маҳаллий фермер Стоффел Кётци томонидан топилган. Тахминан 12 сантиметр чуқурликдаги деярли вертикал деворга "чап оёқ изи" босилган. Унинг узунлиги 1 метр 28 сантиметр. Баланд бўй соҳиби тупроқдаги жинслар юмшоқ бўлганда қадам босган деб ҳисобланади. Кейин у қотиб, гранитга айланган ва геологик жараёнлар туфайли вертикал туриб қолган.

Бир нарса ҳайрон қолдиради: нега баҳайбат инсон суяклари дунёнинг бирорта музейида намойиш этилмаган? Айрим олимларнинг ягона жавоби шундаки, ноёб топилмалар атайлаб яширилган, акс ҳолда Дарвиннинг эволюция назарияси бутунлай барбод бўлиб, бутун инсоният тарихи ва унинг ердаги кўриниши ҳақидаги қарашларни ўзгартиришга тўғри келган бўлар эди.

Ислом тарихи шундан далолат берадики...

...Аллоҳ таолонинг кўп пайғамбарлари девқомат бўлганлар. Маълумки, Нуҳ пайғамбарга кема қуришда Ужа исмли девқомат паҳлавон ёрдам берган.

Одийлар Нуҳ пайғамбарнинг авлодларидир. Улар ер юзидаги энг баланд ва кучли одамлар эди. Аммо улар Яратганни унутиб, бутларга сиғинишни бошладилар ва улар орасида барча чегараларни кесиб ўтадиган ёвузлик ва гуноҳлар пайдо бўлди. "Пайғамбарлар тарихи" китобида Од қабиласининг тарихи шундай баён етилган: «Уларнинг энг паст бўйлиси олтмиш тирсак бўлиб, фақат юз йилдан кейин балоғатга етарди. Уларга бўйи юз тирсак бўлган Жалижон деган золим бошчилик қилган. У одамларга шунчалик зулм қилардики, улар аллақачон ундан бошқа нарсани кўришдан умидларини узгандилар. Уларнинг қабиласида кимдир юз йилда бир марта вафот этган - бу девқоматлар шунчалик узоқ умр кўришган.

Од қабиласини тўғри йўлга бошлаш учун уларга Ҳуд пайғамбар юборилди, лекин улар унинг даъватларини рад этишди. Ҳудга бўйсунмай, Од қабиласининг мағрур аҳолиси бахт топа олмади. Улар насл-насаби кўп, таналари улкан ва бақувват эканлигига ҳаддан ташқари ишониб, жазолардан қутуламиз, деб ўйлаган ва ҳеч ким уларни енгиб ўтмаслигига ишончи комил эди. Ҳуд уларни қанчалик тўғри йўлга бошлашга уринмасин, улар уни рад этишди ва унга тош отишди. Шундай қилиб, етмиш йил ўтди, лекин уларнинг алданиши янада кучайди. Шунда Ҳуд Аллоҳ таолодан бу қавмнинг аёлларини бепушт қилиб, сонини камайтиришини сўради. Ўша йили бирорта ҳам бола туғилмади. Шундай қилиб, улар Ҳуднинг дуоси қабул бўлганини ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу мўъжиза бахтсиз қабилага ўзларининг бепарволиклари туфайли таъсир қилмаганда, Қодир Аллоҳ уларга қурғоқчилик юборди ва етти йил давомида ёмғир ёғмади. Қабиланинг ярми очликдан нобуд бўлди.

Ўша пайтда бахтизлик ва кулфатларга дучор бўлган ҳар бир мўмин ва кофирнинг бир одати бор эди: Маккага бориб, у ерда Аллоҳдан нажот сўраш. Од қабиласида ҳам бир гуруҳ одамлар тўпланиб, Маккага ёмғир сўраш учун юборилганлар.

Улар осмонда учта булутни кўрдилар - қизил, оқ ва қора. Юқоридан келган овоз уларга учтадан бирини танлашни маслаҳат берди ва улар қора булут ёмғир деганини ўйлаб, ёмғир сўрамоқчи бўлганлари учун уни танладилар. Шундан сўнг Яманга қора булут учиб кетди.

Од қабиласи бу булутни кўриб жуда хурсанд бўлди, лекин ёмғирни ҳоҳлаган иймонсизларга Аллоҳнинг қудрати билан шамол туширилди. Довул етти кечаю саккиз кун тинимсиз давом этиб, дарахтларни қўпорди, турар-жойларни вайрон қилди, оёққа тургувчи ҳеч ким қолмади. Ҳаётни чидаб бўлмас ҳолга келтирган ва уларни ўлдирмаган Аллоҳ девқоматларни тош ёмғири билан жазолади. Улар ҳаёт ва ўлим ўртасида қолдилар, уларнинг азоблари чидаб бўлмас эди...

Од қабиласи учун офат бўлган шамол Ҳудга иймон келтирган қавмга зарар етказмади. Бутпарастлар қанча азоб ва азоб-уқубатларни бошдан кечирган бўлсалар-да, улар орасидаги иймонлилар омон қолишди.

Бутун Од қабиласидан Маккага юборилган одамлардан бошқа ҳеч ким тирик қолмади.

Жабал Аҳкаф Ҳуд ҳудудида 150 ёшида дунёдан ўтди».

Эътиборлиси, 2006 йилнинг ёзида Саудия Арабистонида узунлиги 10 м дан ортиқ бўлган инсон скелети топилган эди. Археологлар ва ислом олимларининг фикрича, қолдиқлар Қуръонда тилга олинган Од қабиласи вакилига тегишли бўлиши мумкин.

Нега биз майдалашиб кетдик?

Доктор Карл Бомнинг фикрича, узоқ ўтмишда табиий шароитлар инсоннинг жуда тез ўсишига ёрдам берган, кейин эса шароитлар кескин ўзгарган ва одамлар "майдалашиб кетган".

"Оптимал генетик ривожланиш, - дейди Бом, - организм ДНКсидаги ҳамма нарса тўлиқ қулай атмосфера шароитида ривожланади". Унинг фикрича, Тўфондан олдин озон қатлами анча қалинроқ бўлган ва ундан кейин фақат еттидан бир қисми қолган. Озон қатламининг кичрайиши қуёш радиациясидан ҳимоянинг заифлашишига олиб келди, бу эса ўсимликлар, ҳайвонлар ва, табиийки, одамларга ҳам таъсир қилди.

Абу Муслим таржимаси