loader
Foto

Покистондан Эронга жавоб

Ироқ ва Сурияинг ортидан ракеталарини Покистонга йўналтирган Эронга жавоб кечикмади. Эроннинг Покистон чегарасига яқин жойлашган Систан ва Белужистан вилоятининг Сараван қишлоғида портлаш юз берди. Бир неча бино қулаганлиги ва харобалар остида қолганлар борлиги хабар берилди.

Систан ва Белужистан вилоятининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосарининг хабарига кўра, бугун саҳар маҳаллий вақт билан соат 04:30 да чегара яқинидаги қишлоқлардан бири бўлган Сараванда бир неча портлаш юз берган.

Хабарда “Ушбу портлашлар Покистон томондан отилган ракеталар натижасида юз берди. Портлаш оқибатида 3 нафар аёл ва 4 нафар бола ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Эрон ватандошлари эмас. Саравандан узоқ бўлмаган жойда яна бир портлаш рўй бериб, у ерда ҳеч ким зарар кўрмади” дейилган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Эрон Покистон ҳудудига авиазарба берганди. Бунинг оқибатида икки нафар ёш бола ҳалок бўлган эди.