loader
Foto

Россиянинг "Кинжал" ракеталари "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларига ютқазди

NewsWeekга кўра, Россиянинг "Кинжал" ракеталари "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларига ютқазди, бу эса Хитойни ранжитди.

Нашрнинг ёзишича, Тайван худди шу Американинг ер-ҳаво ракета тизимларидан фойдаланади. Хитой Халқ озодлик армияси иккинчи йилдирки, Россия ҳарбийлари Ғарбнинг Украинадаги қуроллари билан қандай курашаётганини кузатиб, Тайванга ҳужум қилинган тақдирда АҚШ билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликни таҳлил қилмоқда.

"Odnance Industry Science and Technology" ҳарбий журналига кўра, "Қўшма Штатлар ва Украинанинг ушбу масала бўйича баёнотлари ҳақиқат эканлиги ўз исботини топмоқда". 2017 йилда ишлаб чиқилган ва 2018 йилда фойдаланишга топширилган рус "Кинжал"и Американинг 70-йилларида ишлаб чиқарилган "Патриот"ига нисбатан заиф бўлиб чиқди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР