loader
Foto

Биз ўз жойимиздамиз, у эса кетди: Эронда Болтоннинг истеъфоси бўйича шарҳ берилди

"Бундан бир неча ой олдин Джон Болтон 3 ойдан кейин Эрон йўқ бўлади, деб ваъда берганди ; биз ўз жойимиздамиз, у эса кетди. Иқтисодий терроризм ва урушнинг энг йирик тарафдорининг четлатилиши билан Оқ уйда Эрондаги воқеликни тушуниш йўлидаги тўсиқлар камаяди", – деб ёзди Рабии Twitter да Болтоннинг истеъфоси ҳақидаги янгиликка жавобан.

Аввалроқ Трамп Болтоннинг бўшатилгани ҳақида хабер берганди. "Мен кеча кечқурун Джон Болтонни эндиликда Оқ уй унинг хизматларига эҳтиёж сезмаслиги ҳақида хабадор килдим", – деб ёзди Трамп Twitter да.

"Мен Джондан истеъфо беришини сўрадим ва у бугун тонгда истеъфо берди", – қўшимча қилди президент.

Трампнинг таъкидлашича, у Болтон илгари сурган кўплаб ғояларга рози бўлмаган. Шу билан бир пайтда, президент унга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифаларини Чарльз Каппермен бажаради, деб хабар қилади америка ОАВ Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда.