loader
Foto

Ироқда норозилик намойишлари: бош вазир истеъфоси ва ўлдирилганлар хотирасига мотам

Бағдодда камида битта намойишчи отиб ўлдирилди ва 10 киши яраланди, хабар қилди Associated Press агентлиги соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизмати вакилларидан бири.

Шанба куни қонли зўравонликлар авжига олиб, қарийб 70 нафар намойишчи ҳалок бўлгач, Абдул-Махди истеъфо берди.

Эслатиб ўтамизки, октябрнинг бошларида Бағдодда ва шиалар кўпчилиги истиқомат қиладиган мамлакат жанубида корррупцияга, иқтисодиётни самарасиз бошқариш ва жамиятдаги хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлигига қарши намойшлар бошланган.

Мамлакатда суннийлар истиқомат қиладиган ҳудудларнинг аксарияти шиалар устунлик қиладиган марказий ҳукуматга қарши чиқиш уларга «террорчи» ёки собиқ диктатор Саддам Хусайн тарафдори ёрлиғини ёпиштириши мумкинлигидан хавфсираб, норозилик намойишларидан ўзини тийиб турганди.

Бироқ Эроннинг Нажафдаги консулхонасига ўт қўйилагнидан сўнг шу ҳафта намойишчиларнинг қонли бостирилиши мамлакатнинг деярли барча вилоятларидаги ироқликларни бирдамлик кўрсатишга ундаган.

Якшанба куни қора кийинган юзлаб талабалар шимолий Мосул шаҳрида мотам марши уюштиришди, дея хабар беради AFP.

«Бу Мосулнинг Ди Кар ва Нажаф жафокашларига бериши мумкин бўлган энг кичик нарса», - деди стоматолог талаба Заҳраа Ахмед, сўнгги қурбонлар келиб чиққан жанубий икки вилоятни айтиб.

Шимолдаги суннийлар яшайдиган бошка бир вилоятда жойлашган Салоҳаддин шаҳрида ҳозирча митинглар ўтказилмаган, ҳукумат жума куни қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Намойишлар суннийлар кўп бўлган Ал-Анбар вилоятидаги Фаллуж ва Рамади шаҳарларида ҳам қайд этилди.

Шиалар кўпчиликни ташкил этадиган бошқа саккизта вилоят якшанба куни мотам куни бўлиб, давлат идоралари ёпилади.