loader
Foto

БМТ: Исроил Ғазода 26 мингдан ортиқ мусулмонларни ўлдирди

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 64 мингдан ортиқ фаластинлик яраланганини маълум қилган.



Ғазодаги қуролли можаронинг жорий босқичи бошланганидан бери 26 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Бу ҳақда БМТ ташкилотнинг гуманитар агентликлари маълумотларига таяниб, хабар берди.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 64 мингдан ортиқ фаластинлик яраланганини маълум қилган.

Бошқа нарсалар қаторида, БМТ сектор шифохоналаридаги беморлар тақдиридан хавотир билдирган, чунки ҳозирда Ғазода атиги 14 шифохона фаолият кўрсатмоқда. Уч ойдан ортиқ давом этган шиддатли портлашлар туфайли тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёж маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг имкониятларидан анча юқори.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Кристиан Линдмаернинг айтишича, Ғазодаги Ал-Хайр шифохонаси ҳаво ҳужумлари остида, Носир клиникаси деярли қамалда ва унга кириш блокланган.

"Ҳодисалар даҳшатли ссенарий бўйича ривожланмоқда: одамлар кейинги дақиқалар уларга нима олиб келишини билишмайди", дейди у.

Ғазодаги 7 минг ярадорнинг ҳаётларини сақлаб қолиш учун ташқарида даволаниши зарурлиги қайд этилди.