loader
Foto

Эрон 28 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этмоқда

Жорий йилнинг 4 февралидан эътиборан Эронга сайёҳлик мақсадида келаётган 28 давлат фуқароларидан виза талаб қилинмайди.

Эрон 4 февралдан эътиборан 28 давлат, жумладан Беларус, Қатар, Қирғизистон, Мексика, БАА, Саудия Арабистони, Сербия, Ўзбекистон ва Япония билан виза режимини бир томонлама бекор қилмоқда.

Бу ҳақда ИРНА агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосарига таяниб хабар берди.

“Ташқи ишлар вазирлиги 28 давлат учун визани бекор қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган фармон тўғрисида тегишли органларни хабардор қилди”, дейди вазир ўринбосари.

Унинг урғулашича, қарорга кўра, жорий йилнинг 4 февралидан эътиборан Эронга сайёҳлик мақсадида келаётган 28 давлат фуқароларидан виза талаб қилинмайди.

У Ҳиндистон билан боғлиқ вазиятни алоҳида қайд этиб, унинг фуқаролари чегарани ҳаво орқали кесиб ўтган тақдирдагина виза талаб қилмаслигини билдирган.

Эслатма: 2023 йилнинг октябр ойида Самарқандда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон Туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Эзатолла Заргамий ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Заргамий икки давлат ўртасида визасиз режимни жорий этиш таклифи билан чиққанди.