Қуръони каримда жуда кўп қавмлар, жойлар ва шахслар ҳақида ҳам оятлар нозил бўлганки, гап нима ҳақда, ким ҳақида кетаётганини билмасдан туриб уларнинг мазмунини тушуниш қийин. Қуйида биз шундай оятлардан бир нечтасини келтирамиз ва уларнинг нозил бўлишига сабаб бўлган шахслар ва жойлар билан таништирамиз.
«У (Аллоҳ) шундай зотки, (сўритокларга) кўтариб қўйиладиган ва кўтариб қўйилмайдиган (узумзор) боғларни, таъми турлича бўлган хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди. Мева ҳосил қилганда, мевасидан енгизлар. Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) беринглар ва исроф қилмангизлар. Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди» ояти Собит ибн Шаммос ибн Қайс ҳақида нозил бўлган.323 У хурмо меваси пишгандан кейин ҳосилини терди ва бугун менинг ҳузуримга ким келса, уни, албатта, хурмо билан меҳмон қиламан, деб ният қилди. Келган одамларга хурмони тўкиб-сочиб ташлади ва натижада ўзига ҳеч нарса қолмади.
Ушбу оят мазмунида тўртта ибрат мавжуд:
1. Мевалардан ҳам закот(ушур) бериш;
2. Келган одамни қуруқ қайтармасдан садақа бериш;
3. Садақа беришда исрофга йўл қўймаслик;
4. Ейишда исроф қилмаслик.
«Нисо» сурасининг 56-ояти
«Албатта, оятларимизни инкор этувчиларни дўзахда тоблагаймиз» ояти каримаси328 ва «Кавсар» сурасининг 3-ояти: «Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир». (Кавсар, 3) — ояти Ос ибн Воил ҳақида нозил бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қосим исмли ўғиллари вафот этганда, у: «Муҳаммадни қўяверинглар, унинг насли қуриди, меросхўри йўқ бўлди. Фарзанди ўлгандан кейин унинг номи ҳам тезда унутилади», деди. Ҳолбуки, Ос ибн Воилнинг ўзи Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб бўлди. «Аҳзоб» сурасининг 37-ояти: «(Эй, Муҳаммад,) эсланг, Аллоҳнинг ва Сизнинг инъомингизга эришган (Зайд ибн Ҳориса)га: «Жуфтингни ўзингга сақлагин (талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрққин», деб, Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда яширган эдингиз ва Аллоҳдан қўрқишга ҳақлироқ бўлган ҳолингизда, Сиз одамлардан (таъналаридан) қўрққан эдингиз. Бас, қачонки, Зайд ундан (Зайнабдан) ҳожатини адо этгач (уни талоқ қилгач), Биз Сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач (талоқ қилишгач), уларга (уйланишларида) қийинчилик бўлмаслиги учун (шундай қилдик). Аллоҳнинг амри эса бажарилувчидир»(Аҳзоб, 37) ояти каримаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қулликдан озод этиб, кейин ўзларига ўғил қилиб олган Зайд ибн Собита ва унинг хотини Зайнаб бинти Жаҳш ҳақида нозил бўлган. Бу ояти карима мазмунидан қуйидаги ибратлар келиб чиқади:
1. Аллоҳ таоло Зайд ибн Собитани ҳидоят қилиб, унга ислом неъматини ато этди;
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга меҳр кўрсатиб, уни қулликдан озод этдилар ва ўзларига ўғил қилиб олиб, яхши тарбия бердилар;
3. Зайд ибн Собита Зайнаб бинти Жаҳшга уйланди, яъни қуллик мақомидаги йигитнинг олийнасаб қизга уйланиши шариатда ман этилмайди. Аксинча, уларни инсон ва мусулмон сифатида тенг кўрилади;
4. Боқиб олинган фарзанд насабий ёки разоъий фарзанд ўрнини босмайди. Улар балоғат ёшига етганларида, оиладан ажратиб қўйилиши керак.
Жоҳилият араблари эътиқодида эса боқиб олиб тарбияланган бола ҳақиқий фарзанд ўрнига ўтар ва бошқалар қатори меросга ҳам шерик бўлар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам боқиб олган ўғилларининг хотини Зайнабни, унинг эри Зайд талоқ қилганидан кейин ўз никоҳларига олишлари бундай жоҳилият ҳукмини ботил қилди.
«Қалам» сурасининг 10-16-ояти: «(Эй, Муҳаммад,) ҳар қандай тубан қасамхўрга итоат этманг. Шунигдек, ғийбатчи, гап ташувчига, яхшиликни ман этувчи (бахил), тажовузкор, гуноҳкорга, қўпол ва булардан ташқари бенасаб (ҳароми)га (итоат этманг!) У мол-мулк ва ўғилларга эга бўлгани учун (шундай қилган). Қачонки, унга оятларимиз тиловат қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсонаси-ку!» дейди. Яқинда унинг тумшуғига тамға босиб қўяжакмиз» ояти каримаси «Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлган. Дарҳақиқат, у Бадр жангида «тумшуғидан тамғаланади», яъни бурнидан қилич еб, сўнгра шу чандиғи билан юради». Баъзи муфассирлар ушбу ояти карима Ал-Ахнас ибн Шурайқ ҳақида нозил бўлганини ёзадилар.
Мазкур ояти каримадан чиқадиган ибрат шуки, инсон ёмон сифатларнинг қайси бирига эга бўлмасин, халқ ундан нафратланади ва лаънатлайди. Халқ назаридан четда қолган инсон эса, дунё ва охират саодатидан маҳрумдир, Аллоҳ сақдасин! «Каҳф» сурасининг 83-ояти:
«(Эй Муҳаммад,) яна Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар». (Каҳф, 83) ояти каримасида келган Зулқарнайн ҳақида уламолар ихтилофи мавжуд. «Атлас ул-Қуръон» китобининг муаллифи шундай ёзади: «Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн юнонлик Александр Македонский эмас. У илм ва ҳикмат эгаси бўлган солиҳ, мусулмон ва одил подшоҳдир. У Ернинг машриқ ва мағрибини эгаллагани учун шундай лақаб соҳиби бўлган». Ватандошимиз Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида алоҳида бир боб ажратиб, унда тарихда Зулқарнайн лақабини олган подшоҳлар рўйхатини келтиради. Унда юнонлик Искандар ибн Фи-лип (Александр Македонский), Бобил подшоҳи Сомирасга қарши курашиб ғалаба қозонган Атракис исмли киши, Месопотамияда VI асрда ҳукм сурган лаҳмийлар подшоҳи Мунзир ибн Моуссамо, ҳимярий подшоҳларидан Саъд ибн Ҳаммол ва Абу Кариб Шаммар Юръиш ибн Ифриқишлар санаб ўтилган. Бобнинг охирини Беруний шундай якунлайди: «Яман подшоҳпарининг бири бўлган Асад ибн Амр ибн Рабиъа ибн Молик ибн Субайҳ ибн Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Ёсир ибн Танъум ал-Ҳимярий ўз шеърида: «Зулқарнайн мендан илгариги мусулмон, ер юзини эгаллаган, ҳеч кимга бўйсунмаган подшоҳ бўлган. У карамли ва ҳурматли (худодан) подшоҳлик воситаларини сўраб, Машриқ ва Мағриб томонларига етиб борган», дейди. Шу сўзлар орасида охиргиси тўғрига ўхшайди. Чунки «зу» лақабли кишилар фақат Яманда бўлиб, бошқа жойларда учрамаган. Масалан, Зулманор, Зулазъор, Зунувос, Зужадан, Зуязан ва бошқалар».
«Бақара» сурасининг 258- «Аллоҳ салтанат берганидан (ғурурланиб) Иброҳим билан унинг Рабби хусусида баҳслашган кимсани (Намрудни) кўрмадингизми?! Қайсики, Иброҳим: «Менинг Раббим тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, сен уни Мағрибдан чиқаргинчи?» Шунда (ўша) кофир (гап тополмай) лол бўлиб қолди. Аллоҳ золим кишиларни ҳидоят сари йўлламайди». (Бақара, 258) ояти карималарида Иброҳим алайҳиссалом билан мунозара қилиб, енгилган киши мамлакат подшоҳи Намруд ибн Канъон эди.
«Нур» сурасининг 6-7 ояти «Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолда ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган (эр)ларнинг ҳар бири ўзини шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт (марта) гувоҳлик бериши (вожибдир). Бешинчи (гувоҳлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати (ёғилишини сўрашидир)» ояти каримаси
Ҳилол ибн Умайя ҳақида нозил бўлган. Барча саҳиҳ ҳадислар муаллифларининг ривоят этишларича, у ўз аёлини Шурайк ибн Саҳмо билан зино устида ушлаб олади. Шариат қоидаси бўйича, жиноятга тўрт гувоҳ топиб келгунча, улар ишларини битириб, жойларидан кетиб қоладилар. Ҳилол ибн Умайя Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб келганда, унинг даъвоси Пайғамбаримизга эриш туюлади ва унга ишонмайдилар. Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил этиб, Ҳилол ибн Умайя ва хотини масаласини ҳал қилиб беради.
«Наҳл» сурасининг 106-ояти «Ким Аллоҳга имон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (ҳолига вой!) Лекин кимнинг қалби имон билан хотиржам ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, у мустаснодир» ояти каримаси Аммор ибн Ёсир ҳақида нозил бўлган. Макка мушриклари Аммор ибн Ёсирнинг кўзи олдида, унинг ота-онасини ҳалок этишиб, ўзини ҳам куфр калимасини айтишга мажбур қилишди. Одамлар: «Аммор бечора кофир бўлди», дейишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда: «Аммор сочидан оёғининг учигача имон билан тўла, гўшти билан қоиига имон аралашган», деб башорат бердилар.Аммор ибн Ёсир Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига йиғлаб келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: «Қалбинг нима деяпти?» деб сўрадилар. Аммор: «Қалбим имон билан осойишта» деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда, сени қайта мажбурлашса, (ўзингни ҳимоя учун) куфр сўзини тилингда айтсанг айтавергин!» дедилар.
«(Эй Муҳаммад), Аллоҳ Сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди. Аллоҳ сизларнинг сўзлашувларингизни эшитур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. Ораларингиздаги ўз хотинини «зиҳор» қиладиган кимсалар учун улар (хотинлари) оналари эмасдирлар. Уларнинг (чин) оналари уларни туққан (аёл)лардир. Улар, ҳақиқатан, номақбул ва ёлғон сўз айтурлар. (Лекин) Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчидир». Ўз хотинларини «зиҳор» қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида) қўшилишларидан илгари бир қул озод қилиш бордир. Бу сизларга қилинадиган насиҳатдир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Бас, кимки (қул) топа олмаса, қўшилишларидан илгари (зиммасида) пайдар-пай икки ой рўза тутиш бордир. Бас, ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, (унинг зиммасида) олтмишта мискинга таом бериш бордир. Бу (ҳукмлар) сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтиришларингиз учундир. Булар Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) чегараларидир. (Бу қонунларни инкор этувчи) кофирлар учун эса аламли азоб бордир» (Мужодауга, 1-4) оятлари Хавла бинти Саълаба ҳақида нозил бўлган. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эри саҳобий Авс ибн Собит «зиҳор» қилганини айтди. Бу ҳолатда эр-хотин ўртасига талоқ тушган ҳисобланар эди. Пайғамбаримиз шундай деганларида, аёлга бу ҳукм маъқул бўлмайди, чунки Аллоҳдан тушган ҳукм асосида эмас эди. Шу аснода мазкур оятлар нозил бўлиб, зиҳор сўзи билан талоқ бўлмаслиги, номақбул сўзни айтган эр эса жаримага маҳкумлиги кўрсатилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оятни ўқиб бердилар ва Аллоҳнинг ҳукмини баён этдилар. Хавла яна қаршилик қилиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, эримнинг қули йўқ, ўзи қари чол, рўза тутолмайди, олтмишта мискинга берадиган таом ҳам тополмайди» деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мискинларга бериш учун бир занбил хурмони биз ёрдам қиламиз», дедилар. Буни эшитган Хавла: «Ундай бўлса, мен ўзим ҳам бир занбил хурмо билан ёрдам қиламан», деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлиб: «Энди топдинг, яхши қилдинг, бор кечиктирмасдан садақани мискинларга тарқат, кейин амакиваччангга яхши сўзларни гапир!» дедилар.
«(Муҳаммад) юзини буриштирди ва юз ўгирди. Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди. (Эй, Муҳаммад), Сиз қаердан ҳам билурсиз, эҳтимол, у (Сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан) покланар ёки эслатма оларда, сўнг бу эслатма унга фойда берар?! Аммо бой кимсага эса, бас, Сиз (эътибор бериб) мутасаддилик қилмоқдасиз. Ҳолбуки, унинг (ўз куфридан) покланмаслиги Сизга зарарли эмас эди. Энди олдингизга югуриб, (Аллоҳдан) қўрққан ҳолида келган киши эса, бас, Сиз ундан чалғимоқдасиз» (Абаса, 1-10) оятлари кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умми Мактум ҳақида нозил бўлган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Курайш мушрик-ларининг катталаридан бири билан суҳбатлашиб, уни астойдил имонга даъват қилаётган ва имонга киришидан умид ҳам қилаётган эдилар. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Умми Мактум келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандликларидан бехабар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Сизга Аллоҳ ўргатган нарсалардан менга ҳам ўргатинг!» деб қайта-қайта такрорлайверди. Суҳбат бўлинаётганидан малолланиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ-дан юз ўгирдилар. Аллоҳ таоло шу онда ушбу танбеҳ оятини нозил қилди. Шундан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Абдуллоҳ ибн Умми Мактум келса, унга: «Эй, унинг сабабидан Раббим менга танбеҳ берган зот, хуш келибсиз!» деб кутиб олардилар ва ридоларини ечиб, Абдуллоҳнинг тагига солиб берардилар.
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ кишилар бордир. Бас, улардан ўз аҳдига вафо қилгани (шаҳид бўлгани) ва улардан (шаҳид бўлишни) кутаётгани бордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари нўқ»(Аҳзоб, 23) ояти каримаси Анас ибн Ан-Назр ҳақида нозил бўлган. У Бадр жангида иштирок этолмагани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан хижолат бўларди. Бир кун у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: «Эй Аллоҳ-нинг Расули, Сиз иштирок этган биринчи жангда мен қатнашол-мадим. Агар келгусида шундай жангда қатнашсам, албатта, жасорат кўрсатаман!».
Ватан ва дин ҳимояси учун Уҳуд жангида ўзининг ўта жасоратли, имони жуда мустаҳкам эканлигини намоён этди.
«Бақара» сурасининг 204-оятида «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи Сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги «имони»га Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳоланки, ўзи (Исломга) душманларнинг ашаддийсидир» (Бақара, 204) ояти каримаси Ахнас ибн Шурайқ ас-Сақафий исмли мунофиқҳақида нозил бўлган. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа мусулмонлар ҳузурида исломга кириб, ўзининг имони мустаҳкам эканлиги тўғрисида жуда ажойиб гапларни гапириб ҳаммани ишонтирди. Ўз қабиласига қайтиб кетаётганда эса, мусул-монларга қарашли деҳқончилик майдонларига ўт қўйди ва мусулмонларга тегишли туяларни сўйиб ташлади.
«Тавба» сурасининг 49-оятида «Улар ичида: «Менга изн беринг, мени фитнага қўйманг!» — дейдиганлар ҳам бор. (Улар жангдан қолиш билан) фитнага тушдилар-ку!» (Тавба, 49) ояти мунофикдардан Ал-Жад ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рум аскарига қарши Табук ғазотига чиқиш учун мусулмонларни даъват этган пайтларида у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «узр» айтган ва: «Эй Аллоҳнинг расули, мен аёлларга ишқивозман, қавмим яхши билади. Румликларнинг аёлларига кўзим тушса, ўзимни тиёлмай қолсам, фитнага дохил бўлиб қоламан, шунинг учун менинг қолишимга изн беринг», деб сафарда ҳамроҳ бўлмаган эди.343
«Бақара» сурасининг 207-оятида «Одамлар орасида Аллоҳнинг розилигини истаб, жонини берадигани ҳам бор. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир») ояти Суҳайб Ар-Румий ҳақида нозил бўлган.
Суҳайб Маккадан Мадинага кетаётган вақтида уни Қурайш одамлари таъқиб этишди. У туядан ерга тушди ва ўқдонига ишора қилиб: «Эй Курайш жамоаси, менинг камон билан отишга қанчалик моҳир эканимни биласизлар. Мен барча ўкдаримни отиб бўлгунимча ҳам сизлар менга ўқ теккизолмайсизлар. Кейин қиличимни ишга соламан. Яхшиси, мени ўз ҳолимга қўйинглар, сизларга Маккада қолдирган барча молимни турган ерини айтиб берайин»,-деди. Курайш жамоаси рози бўлди. Суҳайб Мадинага эсон-омон етиб келганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сухайб тижоратда катта фойда қилди», деб башорат бердилар.
«Ҳашр» сурасининг 2-3-оятида «Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар. Бас, эй ақл эгалари, (улардан) ибрат олинглар. Агар Аллоҳ уларга сургунни ёзмаганида, албатта, уларни мана шу дунёда (қатл қилиш ёки асрга олиш билан) азоблаган бўлур эдик. Улар учун охиратда дўзах азоби ҳам бордир» (Ҳашр, 2-3) оятлари Бани Назир яҳудийлари ҳақида нозил бўлган. Қамалда қолган Бану Назир қабиласи кишилари иккинчи бор сулҳ тузишни таклиф қиладилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир марта сулҳга хиёнат қилган бу қабила билан сулҳ тузишдан бош тортадилар ва нарсаларни олиб юртдан чиқиб кетишларини талаб қиладилар. Талаб амалга ошади.
«Тавба» сурасининг 36-60-ояти Қурайш катталари ҳақида, «Масад» сураси Абу Лаҳаб ва унинг хотини ҳақида нозил бўлган.
Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг
"Пайғамбарлар тарихи исломият тариҳидир" китобидан