loader
Foto

Отатурк: Исломни йўқ қилишга уринган одам

Бутун дунё инсониятни ўз ҳокимиятига бўйсундиришга ҳар томонлама уринган кўплаб диктатор ва золимларни кўрди. Улар орасида одамларни ўзига сиғинишга кўндиришни истаганлар ҳам бор эди. Бундай жинниларга Фиръавн ва Намруд мисол бўла олади.

Яқин ўтмишда Усмонийлар империяси мусулмонлари Мустафо Камол Отатуркнинг Исломга қарши даҳшатли сиёсатига дучор бўлдилар. Ислом динини йўқ қилишга интилган бу ёвуз одамнинг бюстларини бугунги кунгача Туркиянинг барча кўча ва майдонларида учратиш мумкин. Унинг портретлари ҳар бир ҳукумат биносида, университет ва мактабда осилган. Мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам уни ўзига хос супермен сифатида ҳурмат қилишлари талаб этилади.

У буюк раҳбар, исён кўтарган ва мустақиллик учун курашган инсон сифатида намоён бўлади. Бироқ, суҳбатимиз доирасида биз унинг шахсиятининг бошқа жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз. Аслида у Туркияда ва ундан ташқарида дунёвийлик ва модернизмнинг тимсолидир. Миллатчилик ва истиқлол учун кураш ниқоби остида ислом ва Усмонийлар империяси мусулмонларига қарши кўплаб жиноятлар содир этиб, одамларни ўлдирди, исломий адабиётларни ёқиб юборди, масжидларни вайрон қилди.

Ушбу мақолада биз унинг исломни йўқ қилишга уринишларини таҳлил қилишга ва унинг оқибати қанчалик даҳшатли бўлганлиги ҳақида гапиришга ҳаракат қиламиз. Унинг ваҳшийликларини таҳлил қилсак, у Ислом душмани, Аллоҳ таолонинг душмани ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душмани бўлганини англашимиз мумкин.

Мақола учун ушбу мавзуни танлаганимнинг сабаби ўз-ўзидан аён – илдизи ва пойдевори ана шундай инсонлар томонидан қўйилган исломофобия бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.

Мустафо Камол Отатурк ҳаётининг даҳшатли интиҳоси ислом динининг қадриятларига путур етказиш ва уни бутунлай йўқ қилишни мақсад қилган барча ҳукмдорлар учун сабоқ бўлиши керак. Қалбида ва онгида камолизм илдиз отган мусулмонларга келсак, улар кўзларини очиб, дунёвийлик ва шунга ўхшаш мафкуралар олиб келган барча ҳалокатли оқибатларга назар ташлашлари керак.

Дунёнинг барча бурчакларида Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумларда иштирок этаётган сиёсий етакчилар ва ҳукмдорлар бор. Кўриниб турибдики, тарих такрорланади, лекин одамлар Фиръавн, Намруд ва шунга ўхшаш зоимлар тарихидан хулоса чиқармайди. Дунёвийлик ва модернизмга амал қилган мусулмонлар ўзларининг ҳақиқий ифлос қиёфасини кўришлари вақт масаласидир.

БИЛМАСЛИК САБАБЛАРИ

Мустафо Камол Отатуркнинг асл қиёфаси ҳақида кенг тарқалган жаҳолатнинг асосий сабабларидан бири уни очиқ қоралаш ва танқид қилишнинг тақиқланганлигидир. Туркия қонунчилигининг 5816-сонли қонуни унинг шахси хотирасини ҳимоя қилади ва Отатурк номини турк фуқароларининг ҳар қандай қоралашидан ҳимоя қилади. Шунинг учун, турк халқи, "миллат отаси" аслида нима қилгани ҳақида қоронғуликда. Бу қийфанинг асл моҳиятини билмаган миллионлаб одамлар ўзларига очилган ҳақиқатдан ҳайратда қолишади. Мусулмонларга зулм қиладиган бундай қонунлар бекор бўлишини сўраймиз.



Мустафо Камол Отатурк омма олдида исломни қабул қилган, лекин яширинча ўзларининг аввалги эътиқодлари ва амалиётларига содиқ қолган крипто-яҳудийлар гуруҳидан бўлган дёнмелардан чиққан. У 1881 йилда Салоникида (ҳозирги Греция) туғилган.

У хизмат пиллапояси бўйлаб тезда кўтарилиб, султонга ёрдам берди. Унинг диний ҳуқуқлари учун курашаётганига амин бўлган кўплаб тарафдорлари бор эди. У Усмонийлар империясидаги мусулмон озчиликлар ўртасида бирлик ғоясини илгари сурди.

Мустафо Камол Отатуркнинг шахсий ҳаёти сир билан қопланган. У турмуш қурган, аммо кейин ажрашган. Суд қарорига кўра, унинг собиқ рафиқаси шахсига ойдинлик киритиши мумкин бўлган кундаликлари ва хатларини чоп этиш тақиқланган. Бугунги кунда бу мактублар Туркия тарихи фондида сақланмоқда. Бошқа манбаларга кўра, у гомосексуал бўлган ва бир жинсли муносабатларни қизғин ҳимоя қилган.

МУСТАФО KEMAL ОТАТУРК "ИСЛОҲОТЛАРИ"

(манбаларга ҳаволалар қуйида келтирилган)

Отатурк жаноб Абу Бакр Сиддиқ (р.a.) давридан бери мавжуд бўлган халифаликни 1924 йилда бекор қилди. Халифалик тугатилгандан кейин халифа ва унинг оиласи сургун қилинди.

Усмонийлар империясининг расмий дини Ислом эди, лекин Отатурк уни Италия ва Швейцария тизимига асосланган қонунлар билан алмаштирди.

Отатурк "Шайхул-ислом" мақомини бекор қилди.

У мерос тақсимотининг исломий тизимини бекор қилди.

Отатурк ислом тамойиллари асосида ўтказиладиган никоҳларни тақиқлаган, шунингдек, аёлларни қайта турмуш қуришдан олдин идда вақтигача кутишни таъқиқлаган.

Отатурк ҳижоб кийиш учун жиноий жавобгарлик жорий қилган.

Отатурк ҳокимиятга келишидан олдин давлат идораларида Аллоҳ номи билан қасамёд қилинган. У бу анъанани бекор қилди, кейин эса амалдорлар Туркия номидан ёки Отатурк номидан қасамёд қила бошладилар.

Отатурк режими ўғил болалар учун суннатни тақиқлаган. Кейинчалик бу тақиқ бекор қилинди.

Отатурк жума ва ҳайит намозларида араб тилидан фойдаланишни тақиқлаган.

Шаҳодат сўзлари ҳарбий байроқлардан олиб ташланди.

Отатурк имомларга насиҳат ва аскар руҳини рағбатлантиришни ман қилган.

Маъруза аудитоиялари ёпилди, натижада одамлар ислом дини ҳақида билим ололмадилар.

Усмонийлар империяси даврида масжидлар исломий хаттотлик билан Аллоҳ таолонинг, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари, шунингдек, саҳобаларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) исмлари ёзилган плиталар билан безатилган. Буларнинг барчаси олиб ташланди қилинди, Айя Софиядаги катта дисклар бундан мустасно, уларнинг катта ўлчамлари туфайли асосий кириш орқали олиб ташлаш қийин эди.

Муқаддас Қуръон матнларининг тарихий аҳамиятга эга бўлган диққатга сазовор жойлардаги ҳар қандай гравировкалари олиб ташланган.

Отатурк даврида араб ёзувини эслатувчи Усмонийлар турк алифбоси лотин алифбосига алмаштирилди.

Қуръони Каримдан сабоқ олиш тақиқланган. Ҳеч кимга араб тилида Қуръон ўқишга рухсат берилмаган. Олимлар тоғларга, фермаларга ва бошқа чекка ҳудудларга бориб, Қуръони Каримдан дарс беришарди.

Унинг буйруғи билан азон турк тилида айтила бошланди. Ўн саккиз йил давомида азон турк тилида айтилди. "Аллоҳ" сўзи ўрнига "Танри" (Тенгри) сўзини айтишган.

Исломий адабиётларни сотиш ёки тарқатиш тақиқланган.

Отатурк Айя София масжидини музейга айлантириб, Султон Муҳаммад ал-Фотиҳ раҳимаҳуллоҳнинг лаънатига сазовор бўлди. Унда намоз ўқиш яқин-яқингача, яъни Айя София эшиклари очилиб, масжид мақомида қайта тикланганига қадар ман қилинган эди.

Отатурк баъзи масжидларни отхона ва молхонага айлантирган бўлса, бошқалари ҳарбийлар учун майхона, казино ва меҳмонхоналарга айланди.

Отатурк феска ва топи кийишни тақиқлаб, ғарб кийими - шляпа ва костюм кийишни мажбурлаган.

Олимлар мусулмон либоси бўлмаган кийимларни кийишдан бош тортгани учун ўлдирилган.

Айрим олимлар Отатурк сиёсатига қарши чиқдилар, бу сиёсатда бошқа мамлакатлар олимлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бироқ, уларнинг кўплари охир-оқибат дорга осилган.

Отатурк режими олимларни танқид қилишни рағбатлантирди, бу танқидлар газеталарда чоп этилди, шунингдек, уларни ёвуз ва хоин сифатида тасвирлайдиган карикатуралар чоп этилган.

Ҳаж ва умра ман этилган, аммо кейинчалик бу тақиқ бекор қилинган.

Отатурк мусулмон аёлларга мусулмон бўлмаганларга турмушга чиқишга рухсат берган.

Таълим муассасаларида исломга нисбатан туҳмат ва танқидларни қонунийлаштирди.

Камолчилар Отатуркни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан афзал деб ҳисоблашган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни лаънатлаш, газеталарда Ислом динини масхара қилиш қораланмаган.

Одамларга Отатуркнинг шахсиятини идеаллаштириш ўргатилган, бу баъзан деярли илоҳийлаштиришга олиб келган.

У Қуръони карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тўқиб чиқарилган ва у илоҳий ваҳий асосида нозил бўлмаган, деган фикрни илгари сурди.

Камолизмни қабул қилиш ва унга амал қилиш ҳамма жойда ўрнатилди. Кемализмнинг олтита тамойили: республикачилик, халқчилик, дунёвийлик, миллатчилик, давлатчилик ва инқилобчилик.

Отатурк тузуми даврида спиртли ичимликлар заводлари очилиб, чўчқа гўшти сотиш қонунийлаштирилди.

Ҳафталик дам олиш куни жума кунидан якшанбага кўчирилди. Ҳайит энди расмий байрам мақомига эга бўлмай қолди, бунинг ўрнига христиан байрамлари нишонланди.

Мусулмон тақвими (ҳижрий тақвим) ўрнига григориан тақвими келди.

Аёлларга калта юбка ва тор кўйлак кийишга, эркакларга эса европача ёпишиб турадиган тор кийим кийишга рухсат берилди.

Яланғоч ҳолда сузишга рухсат берилган, Отатуркнинг ўзи ҳам кийимсиз сузишни яхши кўрарди.

Отатурк мамлакатдаги барча диний муассасалар устидан қаттиқ назорат ўрнатди.

Отатурк 1938 йил ноябр ойида шифокорлар уни даволай олмаган даҳшатли касаллик туфайли вафот этди. Баъзи маълумотларга кўра, майда чумолилар унинг гўштини тириклайин ейишган ва ўлимдан сўнг унинг танасидан ёмон ҳид пайдо бўлган. Ер уни кўмишга кўп уринишларига қарамай, унинг жасадини қабул қилишдан бош тортди. Охир-оқибат, жасадни бадбўй ҳидни ушлаб туриш учун мармар қутига солиб, ер устидаги платформага қўйишди.

Аллоҳ таоло бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилсин, токи биз Ислом нурини кўрамиз, Унга бўйсунамиз ва у билан ҳидоят қиламиз. Аллоҳ барчамизни Мустафо Камол Отатурк мафкурасига эргашишдан сақласин! Оллоҳ таоло ўжарлик ва зулмга етаклаган, мана шундай ғоя ва тузумларни жорий этаётган барча етакчи ва ҳукмдорларни ҳидоят қилсин, ноҳақликларини бас қилсин, омин!

Манба: muslimskeptic.com

TheTurks: From the Unenlightened to the Enlightened, Mufti Abu Lubabah Shah Mansoor, Dar-ul-Ulūm Zakariyya, South Africa

https://www.britannica.com/biography/Kemal-Ataturk/The-Turkish-republic

https://www.britannica.com/event/Greco-Turkish-wars

https://www.youtube.com/watch?v=Q49ONoL0C1s

https://dash.harvard.edu/handle/1/42004235

https://www.youtube.com/watch?v=7mUPT2NpMj8

https://www.youtube.com/watch?v=Hh2rECtQDRg