loader
Foto

Усмонийлар империясининг йўқ қилиниши ва Туркияни исломдан кенг кўламли узоқлаштиришда ким айбдор?

Биринчи сана борасида биз болшевикларнинг мусулмон юртларидаги ғалабасига олиб келган сабаблардан бири нима эканлиги ҳақида сўз борган қисқа матнни ёзгандик, мана энди буларнинг барчаси Туркияда қандай содир бўлганини тушунтирмоқчимиз. СССР ва Туркия халқларини исломдан узоқлаштириш жараёни ҳақиқатда жуда ўхшаш, ахир турклар Совет Иттифоқида яшаган мусулмон халқлардан фарқли ўлароқ, бир неча асрлар давомида аксарият ислом ерларининг хўжайини ва ҳимоячиси бўлган улкан мусулмон давлати - Усмонийлар салтанати бошида бўлган. Бундан ташқари, агар СССР да Исломдан узоқлаштириш ҳеч қачон мусулмон бўлмаган ва асосан, яҳуд-жангари атеистлардан иборат бўлган болшевиклар тимсолида Ислом юртларини босиб олган ташқи душман томонидан амалга оширилган бўлса, Туркияда шунга ўхшаш жараёнлар туркларнинг ўзлари томонидан, ўз халқи, Усмонийлар ва бошқа Исломий фотиҳларнинг муртад бўлган авлодлари томонидан амалга оширилган.

Нима учун шундай бўлди?

Аслида, ҳеч қандай тарихий жараён шунчаки, ўзича содир бўлмайди, бозорнинг "талаб таклифни юзага келтиради" қонунини эсланг. Туркияда бу вақтга келиб, бу воқеаларга замин ҳозирланган эди ва турк жамиятининг ўзи ёш турклар, сўнгра Отатурк ва унинг тарафдорлари каби одамларни етиштирди. Уларнинг ҳаммаси бирдан пайдо бўлгани йўқ. Ҳатто Россия билан ўхшаш вазиятни таққослашга арзийди, Туркияда Султонлик ва Халифалик учун фуқаролар уруши ҳам бўлмаган, Россияда эса кенг миқёсли фуқаролар уруши бўлиб ўтди, казаклар ва баъзи оқ гвардиячиар «Подшо учун! Отамиз учун!» деб хитоб қилган ҳолда жангга киришдилар. Энди, камолчилар инқилобидан кейин Туркияда шунга ўхшаш эпизодларни эслашга ҳаракат қилиб кўринг. Анатолия тоғларидаги баъзи қишлоқларда рўй берган бир нечта қўзғолонми? Хўш, майли.. Шундай қилиб, биз ишонч билан айтиш мумкинки, православ рус империясида ҳам дин билан боғлиқ вазият ўша "Усмонийлар халифалиги"га қараганда анча яхши эди.

"Хўш, Усмонийлар империясининг туркларнинг ўзлари ҳам de-facto Туркияда Ислом динини тақиқлаб, ҳеч ким динни ҳимоя қилишга ҳам улгурмаган бир нуқтага етганига ким айбдор" - деб сўрайсизми?

Жавоб аслида жуда оддий, Усмонийлар империясининг маънавий парчаланиши султон Сулаймоннинг даврида бошланган ва ундан кейин ҳар бир янги султон билан вазият янада ёмонлашиб борган. Дарҳақиқат,  Усмонийлар империясининг таназзулига Усмонийларнинг ўзлари айбдор эди, деб айтиш мумкин, улар мамлакатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридаги соф ислом ўрнига ғарблаштиришни афзал кўрди, мамлакат бўйлаб эса турли мазҳаблар гуллаб-яшнаган ва миллатчилик кайфияти барча халқлар орасида ўсган ва кейинчалик империя танасида бирин-кетин яраларга айланган. 19-асрда бошланган ва аср охирига қадар давом этган «Танзимат» даври Усмонийлар давлатида исломий бошқарувнинг қабрига қўйилган сўнгги ғишт бўлди. Айнан шу йиллар давомида Усмонийлар динни иккинчи даражали ҳисоблаб, мамлакатни Европа тарзида ғарблаштириш ва қайта қуриш билан шуғулланди. "Танзимат" йиллари Усмонийлар давлатининг Конституцияси (!) жорий қилинди, мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳуқуқлари тенглаштирилди, Ғарбдан миллиардлаб пуллар фоизга олинди, шунингдек, ер ислоҳоти дврида Усмонийлар Фаластинда ерларни сотишга рухсат бердилар, бу ерларни бутун Европа ва Россиядан келган яхудийлар жон деб сотиб ола бошлади, бундан ташқари, мусулмон бўлмаганлар давлат хизматига кириш имконига эга бўлди, Парламент ташкил этилди ва энг асосийси, шариат қонунлари ЎРНИНИ ЭГАЛЛАГАН қонунлар қабул қилинди. Буларни нимага ёзяпмиз? Чунки кўпинча «ХАЛИФАЛИКНИ ОТАТУРК ЎЛДИРДИ» деб айтиш урф бўлган, лекин у бундай қила олмасди, чунки аллақачон ўлиб бўлган нарсани яна қандай ўлдириш мумкин? Агар кимдир Халифаликни йўқ қилган бўлса, бу Отатурк келишидан 100 йил олдин Усмонийларнинг ўзлари эди. Кейинчалик усмонийларни мамлакатдан шармандаларча ҳайдаган ёш туркларни ҳам, Отатурк ва унинг исломофобик ислоҳотчиларини ҳам Усмонийларнинг ўзи ва шу Усмонийлар жамияти вояга етказган эди.

Аммо секуляристларни юзага келтирган сиёсий Усмонийлар элитасидан ташқари, мамлакатдаги диний ҳокимиятга эга бўлганлар – суфийлар ва матуридийлар ҳам бу фожиага айбдор. Сир эмаски, Усмонийлар империясида сўфийлик қўллаб-қувватланган ва тасаввуф олимлари империядаги барча диний ҳокимиятни ўз қўлларида ушлаб турган давлат бўлиб, Усмонийлар султонларининг ўзлари матуридийлар ва сўфийлик тарафдорлари бўлган. Буларнинг ҳаммаси бу давлатнинг ҳалокатига сабаблардан бўлди. Йил сайин Усмонийлар империяси диний ғалаёнлар ва ширкларга кўпроқ чўка бошлади, ҳар ерда мақбаралар қурилди, масжидлар ёнига "авлиёлар" нинг қабрлари жойлаштирилди, тариқатлар ва сўфийлик тариқатларининг сони эса фақат ўсди. Шу билан бир пайтда, ўз ишлари билан банд бўлган усмоний матуридийлар жуда муҳим сиёсий фурсатни бой бердилар – УЛАР УСМОНИЙЛАР ИМПЕРИЯСИДА ДЕЯРЛИ БУТУН СИЁСИЙ ЭЛИТА СЕКУЛЯРЛАШГАНИ ВА ДУНЁВИЙ БЎЛИБ ОЛГАНИНИ СЕЗМАЙ ҚОЛДИЛАР. Буни англаб етганларида эса ғишт қолипдан кўчган эди: Усмонийлар мамлакатдан ҳайдалди, уларнинг ўзларини эса, камолчи офицерлар камида қамоққа олдилар, лекин аксарият ҳолларда дорга осдилар.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда матуридийлар Туркияни исломдан узоқлаштириш учун бор айбни ва шахсий мағлубиятини ёлғиз Отатуркка ағдаришга уринаётгани қизиқ – мана шу шайтон бир ўзи келиб бутун Халифаликни йўқ қилди, бизнинг эса бу ерда ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Энг бемаъни нарса эса, буларнинг барчасига айбдор,  ВАҲҲОБИЙЛАР эмиш. Ўша пайтда деярли ҳеч қандай сиёсий кучга эга бўлмаган ва фақат Нажд чегараларида жойлашган, аксинча, Усмонийлар империясининг қулаши ва кейинчалик Британия томонидан босиб олинганидан сўнг, шариатни қайтаришга ва Ислом ерларини Европа босқинчилари қўлидан қутқаришга ҳаракат қилган ваҳҳобийлар. Шуни ҳам қўшимча қилмоқчимизки, Яқин Шарқнинг барча мамлакатларида Лоуренс Аравийский бошчилигидаги туркларга қарши ўша кенг кўламли араблар қўзғолони бошида диний элиталар, масалан, ашаърийлар, матуридийлар ва сўфийлик тарафдорлар бўлган.

Турклар орасида ҳам, курдлар ва араблар орасида ҳам бу диний элиталар дастлаб иштибоҳлар ва турли мазҳабларга бўлинишларга ботиб қолганди, шундагина улар миллатчиликни модага киритдилар ва бир-бирларини миллий асосда ўлдира бошладилар.

Бу омилларнинг барчаси биргаликда шунга олиб келдики, ёш туркларнинг ҳокимиятга келган пайтида Усмонийлар империясида Ислом ҳукмронлигидан деярли ҳеч нарса қолмаганди, натижада буларнинг барчаси Камол Отатуркнинг Исломга қарши режими мамлакатда ғолиб чиқишига олиб келди ва Яқин Шарқнинг бошқа барча давлатлари инглиз ва француз империяларига «ем» бўлиб, улар томонидан бўлиб олинди.

Аслида нима учун биз буларнинг барчасини ёздик ва нима учун бу воқеалар ва уларнинг сабабларини тушуниш муҳим аҳамиятга эга?

Аслида, 19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида содир бўлган барча воқеалар бизнинг давримиз учун жуда долзарбдир, ҳатто ҳозирги Саудия Арабистонида ҳам худди шу "Танзимат" қандай содир бўлаётганини ва уни Усмонийлар империясида содир бўлган ҳолатга олиб боришга таҳдид солаётганини тасаввур қила олмайсиз. Туркияда ҳозирда барча хатоларини қайта кўриб чиқиш ва Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилиш эмас, балки янги ва шариатга асосланган нарса қуришга киришиш ўрнига Усмонийлар империясини жонлантириш учун реваншчилик кайфияти ва чақириқлар мавжуд. Шу билан бирга мамлакатда шариатга мутлақо зид, мамлакатни ғарблаштириш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга оширган ва ёш турклар уни шунчаки тахтидан ағдариши билан якун топган Султон Абдулҳамид 2 атрофида муайян шахсига сиғиниш вужудга келмоқда. Унинг атрофида "Сўнгги Буюк Султон" сифатида культ яратишга уринишлар, нима бўлганда ҳам, замонавий Россияда император Николай II шахсини оқлашга қаратилган бир хил уринишларга ўхшайди, бу аслида ҳатто кулгили кўринади. Бу, шунингдек, нео-Усмонийликнинг замонавий тарафдорлари, албатта, Усмонийлар империясининг қулаши ва парчаланишининг барча сабабларини қайта кўриб чиқиш ўрнига, ҳали ҳам доимий равишда ўз давлатининг қулаши фожиаси учун жавобгарларни қидираётгани жуда ғалати бўлиб кўринади, бу баъзи ваҳҳобийлар бўладими, Отатуркнинг ёлғиз ўзининг иродаси ёки ҳатто массонлар ва иллюминатлар жаҳон ҳамжамиятининг фитнаси бўладими, фарқи йўқ.

Якунда шуни айтмоқчимизки, бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида исломнинг фожиали ҳолатига олиб келган, икки аср олдин рўй берган, мусулмонлар томонидан содир этилган барча воқеа ва хатоларни англамагунимизча, бугунги кунда умматимиз учун ҳеч нарса қила олмаймиз.

«История и Ислам» материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади